22.12.2024, Якшанба

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йиль 27 июндаги “Ўзбекистон давлат филармонияси фаолиятини ташкиль етиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3813-сонли қарори ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йиль 27 июндаги “Ўзбекистон давлат филармонияси фаолиятини ташкиль етиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3813-сонли қарори ҳақида

Халқимизнинг маънавий савиясини ошириш, ўсиб келаётган авлодни мусиқа-естетик жиҳатдан тарбиялаш тизимини такомиллаштириш ҳамда миллий, мумтоз ва замонавий сан’атни тарғиб қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йиль 27 июндаги ПҚ-3813-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йиль 27 июндаги “Ўзбекистон давлат филармонияси фаолиятини ташкиль етиш 
чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3813-сонли қарори ижро учун раҳбарликка олинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур қарори билан:
а) Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг:
Ўзбекистон бадиий жамоалари ижодий бирлашмаси, Ўзбекистон миллий симфоник, камерли ва халқ чолғу асбоблари оркестрлари жамоалари бирлашмаси ҳамда "Туркистон" сан’ат саройи негизида давлат муассасаси шаклида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги хузуридаги Ўзбекистон давлат филармониясини (кейинги ўринларда Давлат филармонияси деб юритилади);
академик ва халқ бадиий жамоалари дирекциялари, бирлашмалари негизида Давлат филармониясининг Қорақалпоғистон Республикасидаги ҳамда вилоятлардаги ҳудудий бўлинмаларини ташкиль етиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланганлиги:
б) Давлат филармонияси Ўзбекистон бадиий жамоалари ижодий бирлашмаси, Ўзбекистон миллий симфоник, камерли ва халқ чолғу асбоблари оркестрлари жамоалари бирлашмаси ҳамда "Туркистон" сан’ат саройининг барча ҳуқуқ, мажбурият ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланиши;
Давлат филармониясининг Қорақалпоғистон Республикасидаги ҳамда вилоятлардаги ҳудудий бўлинмалари тегишли академик ва халқ бадиий жамоалари дирекциялари, бирлашмаларининг ҳуқуқий вориси ҳисобланиши белгилаб қўйилганлиги;
в) Қуйидагилар Давлат филармониясининг асосий вазифалари етиб белгиланганлиги:
миллий, мумтоз ва замонавий мусиқа ҳамда рақс сан’атини илғор ютуқлар асосида ривожлантириш;
аҳолининг мусиқа ва рақс сан’атига бўлган маънавий еҳтиёжини лекторий, концерт ишлари ҳамда мусиқий-маърифий ишлар орқали шакллантириш ва қондириш;
мусиқа ва рақс сан’ати соҳасидаги ижодкорларнинг самарали иш юритиши учун шарт-шароитлар яратиш;
мусиқа ва рақс сан’атидаги ютуқларни Ўзбекистонда ва хорижда тарғиб қилиш;
Давлат филармонияси репертуарини миллий ва хорижий мумтознинг енг сара намуналари билан тўлдириш;
мусиқий-маърифий ишлар орқали баркамоль шахсни шакллантириш, аҳолини естетик ва аҳлоқий тарбиялаш, исте’додли ёшларни 
қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш;
барча турдаги ва жанрдаги мусиқа ҳамда рақс сан’атини фаоль тарғиб қилиш, уларни радио ва телевидение, бошқа оммавий ахборот воситалари орқали, шу жумладан Интернет тармоғида оммалаштириш;
аҳолини маданий ҳаётга жалб етиш мақсадида уларнинг барча қатламлари учун концерт тадбирларига бориш имкониятларини таъминлаш;
мусиқа ва рақс жамоалари ҳамда ижрочиларининг бадиий даражаси ва касб маҳоратини такомиллаштириш.
г) Ўзбекистон давлат филармониясининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон давлат филармонияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлинмасининг тузилмаси ҳамда Ўзбекистон давлат филармонияси вилоятлар бўлинмаларининг намунавий тузилмаси 2-иловаларга мувофиқ;
Ўзбекистон давлат филармониясига оператив бошқариш учун бериладиган бино ва иншоотлар рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги;
Ўзбекистон Республикаси маданият вазирига, зарур ҳолларда, Давлат филармониясининг тузилмасига, шунингдек, Давлат филармонияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлинмаси ва вилоятлар бўлинмаларининг тегишинча тузилмаси ҳамда намунавий тузилмаларига ходимларнинг тасдиқланган умумий чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилганлиги;

д) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бир ой муддатда Ўзбекистон давлат филармониясининг, жумладан, моддий-техника базасини мустаҳкамлашни назарда тутган ҳолда, унинг фаолиятини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш топширилганлиги;
е) Қуйидагилар Давлат филармонияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини молиялаштириш манбалари етиб белгиланганлиги:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
концерт-томоша фаолиятидан тушумлар;
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
халқаро молия институтлари ҳамда донор ташкилотлар грантлари;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар;
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари Давлат филармонияси ва унинг ҳудудий бўлинмаларини сақлаш, жумладан, 
моддий-техника таъминот учун уларнинг ўз даромадлари билан қопланмаган ҳаражатларини қоплаш мақсадида ажратилиши белгиланганлиги;
ж) Давлат филармонияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари артистлари ҳамда бадиий ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
1995 йиль 20 октябрдаги "Ўзбекистонда театр ва мусиқа сан’атини янада ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-1280-сон Фармонининг амаль қилиши, артистлар ҳамда бадиий ходимларнинг аввалги иш жойларида узоқ муддат хизмат қилгани сақлаб қолинган ҳолда, татбиқ етилиши;
з) Давлат филармонияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари, қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилган ҳолда, концерт-томоша фаолиятини тегишли лицензияни олмасдан, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида концерт-томоша тадбирларини бир марталик рухсатнома олмасдан амалга ошириш ҳуқуқига ега еканлиги белгиланганлиги;
и) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига Давлат филармониясига самарали концерт-томоша тадбирлари ўтказилишини таъминлаш учун иккита енгиль автомобил, иккита катта сиғимдаги автобус ва битта юк автомобили ҳарид қилиш учун маблағлар ажратиш топширилганлиги;
к) Давлат филармонияси Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 
2-уй манзилида жойлаштирилиши;
л) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йиль 15 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини ташкиль етиш тўғрисида"ги ПК-2778-сон қарорига 4-иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилганлиги;
м) Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига:

бир ой муддатда Давлат филармонияси уставини тасдиқлаш ҳамда унинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Давлат филармонияси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари намунавий штатларини тасдиқлаш;
манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш топширилганлиги маълумот учун қабуль қилинсин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги:
Ўзбекистон давлат филармониясининг Қорақалпоғистон Республикасидаги бўлинмасини ташкиль қилиш бўйича ҳужжатлаштириш ишларини белгиланган тартибда амалга оширсин;
бир ой муддатда Ўзбекистон давлат филармонияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлимининг уставини тасдиқлаш ҳамда унинг давлат рўйхатидан ўтказилиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига тақдим ецин;
манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига таклифлар кирицин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари М.А.Жуманов ва Маданият вазири П.Айтмуратов зиммасига юклансин. 

Қорақалпоғистон Республикаси 
Вазирлар Кенгашининг Раиси Қ.Сариев