Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 369-сонли
қарори ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5368-сонли Фармонини ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
5 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3583-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳақида”ги Қорақалпоғистон Республикаси Низомининг 11-моддасига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
18 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 369-сонли қарори ижро учун раҳбарликка олинсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарори билан:
а) Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқланганлиги;
б) Ўзбекистон Республикасы Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштириш топширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тўғрисида Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Қорақалпоғистон Республикасы Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари М.Жуманов зиммасига юклатилсин.
Қорақалпоғистон Республикаси
Вазирлар Кенгашининг Раиси Қ. Сариев