Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йиль 26 июндаги ”Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятига ташрифлари давомида юклатилган топшириқлар ижросини сўзсиз таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
482-сонли қарори ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йиль 26 июндаги ”Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятига ташрифлари давомида юклатилган топшириқлар ижросини сўзсиз таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 482-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Вазирлар Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йиль 26 июндаги ”Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятига ташрифлари давомида юклатилган топшириқлар ижросини сўзсиз таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 482-сонли қарори ижро учун раҳбарликка олинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарори билан:
а) Қорақалпоғистон Респбликасида ўтказилган ўрганишлар натижасида ташриф баёнлари билан юклатилган жами 212 та топшириқдан 22 тасининг ижроси ҳанузгача таъминланмасдан қолаётганлиги. Жумладан;
Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Р.Хамраев), Уй-жой коммуналь хизмат кўрсатиш вазирлиги (М.Х.Салиев), Автомобиль йўллари давлат қўмитаси (А.А.Абдувалиев), Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш агентлиги (Б.Б.Камолов), “Ўзбекнефтгаз” АЖ (У.Х.Саидов), “Ўзбекчармсаноат” уюшмаси (С.Ў.Умирзаков), “Асака” банки (Қ.К.Муллажонов) ҳиссасига 1 тадан;
Қурилиш вазирлиги (А.Х.Тўхтаев) ҳиссасига 2 та;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳиссасига 3 та тўғри келганлиги кўрсатиб ўтилган.
б) ташриф баёнлари ижросини таъминлашда йўль қўйган қолоқликлари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан қуйидаги раҳбарларга огоҳлантириш е’лон қилинганлиги:
Қурилиш вазирлиги раҳбарлари А.Х.Тўхтаевга, К.Н.Тулягановга Нукус шаҳридаги Е.Олакўз кўчаси бўйлаб ипотека кредити асосида қуриладиган 50 та кўп қаватли турар-жойларнинг 30 тасини 2017 йилда ва 20 тасини 2018 йилда тижорат банклари томонидан молиялаштириш тақсимоти бўйича таклиф киритмаганлиги учун;
Сув хўжалиги вазири Ш.Р.Хамраевга “Бўстон каналини қуриш” об’екти қурилиши учун 2018 йиль январ ойидан молиялаштириш очилишини таъминламаганлиги учун;
Уй-жой коммуналь хизмат кўрсатиш вазири М.Х.Салиевга 2018 йилда “Ороль бўйи минтақасини ривожлантириш” жамғармаси маблағлари ҳисобидан ичимлик сув таъминотини яхшилаш бўйича қўшимча равишда қиймати 20,9 млрд сўм бўлган 131 км сув тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш ишларининг манзилли рўйхатини шакллантириб, ушбу ишларни амалга ошириш ишларини кечиктирилганлиги учун;
Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раиси А.А.Абдувалиевга Амударё туманидаги давлат аҳамиятидаги 4р181 “Қипчоқ-Манғит-Туркманистон Республикаси чегараси” автомобиль йўлининг 15 км қисмини капиталь таъмирлаш ишларини 2018 йиль тўла таъмирлаш ишлари манзилли дастурига киритиб, амалга оширилишини таъминламаганлиги учун;
Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш агентлиги бош директори ўринбосари Б.Б.Камоловга Қорақалпоғистон Республикасида мева-сабзавотчилик ва чорвачилик йўналишларида амалга ошириладиган умумий қиймати 200 млн долларига тенг бўлган лойиҳалар ташаббускорларини аниқлаб, лойиҳаларни амалга ошириш бўйича тармоқ жадвалларини тасдиқламаганлиги учун;
“Ўзбекчармсаноат” уюшмаси раиси С.Ў.Умрзаковга Нукус шаҳрида маҳаллий чармдан йилига 300 минг жуфт експортга мўлжалланган болалар поябзали ишлаб чиқаришга ихтисослашган замонавий корхона ташкиль етиш чораларини кўрмаганлиги учун;
“Асака” банки раиси Қ.К.Муллажоновга Чимбой туманидаги “Чимбой текстил” корхонасига тумандаги “Ески пахта заводи” биноси негизида тўқимачилик корхонасини ташкиль етиш учун 10 млн АҚШ доллари миқдорида кредит ажратмаганлиги учун;
Ўзмиллийбанк бошқаруви раиси А.Мирсоатовга, Ўзсаноатқурилишбанки бошқаруви раиси в.б. А.Воитовга, Алоқа банк бошқаруви раиси Қ.Ирисбековга, Агробанк бошқаруви раиси в.в.б. Р.Маматкуловга, Турон банк бошқаруви раиси Ч.Мирзаевга, Ипотека-банк бошқаруви раиси О.Мусаевга, Микрокредитбанк бошқарув раиси О.Алмардоновга, Капиталбанк бошқаруви раиси в.в.б. Е.Наджмитдиновга, “ИнФинБанк” бошқаруви раиси Б.Бурхановга, Ҳамкорбанк бошқаруви раиси в.в.б. Ж.Хасановга, Қишлоқ қурилиш банк бошқаруви раиси Б.Муллахановга Нукус шаҳридаги Е.Олакўз кўчаси бўйлаб ипотека кредити асосида қуриладиган 50 та кўп қаватли турар-жойларнинг 30 тасини 2017 йилда ва 20 тасини 2018 йилда молиялаштирилишини ташкиль етмаганликлари учун;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Қ.Р.Сариевга Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳузурида Қишлоқ ҳудудларида, овулларда аҳоли учун уй-жойлар қуриш бўйича жамғарма ташкиль қилиш юзасидан таклиф киритилмаганлиги ҳамда 2018 йилда давлат хусусий сектор шерикчилиги асосида ташкиль қилинадиган Нукус шаҳрида 20 та ва туманларда жами 150 та мактабгача таълим муассасасининг манзилли дастурини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритмаганлиги, шунингдек 2018 йилда “Ороль бўйи минтақасини ривожлантириш” жамғармаси маблағлари ҳисобидан ичимлик сув таъминотини яхшилаш бўйича қўшимча равишда қиймати 20,9 млрд сўм бўлган 131 км сув тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш ишларининг манзилли рўйхатини шакллантириб ушбу ишларни амалга оширилишини таъминламаганлиги учун;
в) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатларидаги топшириқлар ва бошқа долзарб вазифалар ижросига маҳаллий ҳокимлик мутасадди раҳбарлари томонидан мас’улияцизликка йўль қўйилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари С.Нагметовга, Тўрткўль тумани сектор раҳбарлари (Н.Худойбергенов, У.Кудайбергенов, А.Илёсов, Н.Абдалов)га, Мўйноқ тумани ҳокими С.Данияровга, Амударё тумани ҳокими С.Йўлдошевга, Амударё тумани ички ишлар бўлими бошлиғи Д.Ибрагимовга, Амударё тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Б.Камоловга, Қораўзак тумани ҳокими Д.Утемуратовга, Қораўзак тумани прокурори С.Давлетмуратовга ҳамда Қораўзак тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи М.Толибоевга интизомий чоралар кўрилганлиги;
г) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи якунлари бўйича тасдиқланган йиғилиш баёнларининг бажарилмаган бандлари ижросини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар “йўль харитаси” 1-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги;
д) вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, тижорат банклар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари мутасадди раҳбарларига:
уч кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудларга ташрифи баёнлари ва алоҳида ҳужжатлари билан юклатилган топшириқлар ижросини белгиланган муддатларда, сифатли ва сўзсиз таъминлашга қаратилган тегишли ҳужжатни ишлаб чиқиб, кенгайтирилган мажлисда кенг муҳокама етган ҳолда тасдиқласин ҳамда ижросини таъминлаш чораларини кўриш;
мазкур қарорнинг 1,2-иловалари билан тасдиқланган “йўль харита” ларида юклатилган топшириқлар бажарилишини самарали ташкиль етиш ҳамда ҳар бир топшириқ натижалари юзасидан тегишли ахборотларни мунтазам киритиб борилишини таъминлаш топширилганлиги;
е) Вазирлар Маҳкамасининг комплекс раҳбарлари, ахборот-таҳлиль департаментлари мудирлари ва мутахассисларига:
мазкур қарорнинг 5-бандида юклатилган вазифаларни мутасадди идоралар томонидан бажарилишини қат’ий назоратга олиш;
қолоқликка йўль қўйиш ҳолатлари аниқланган тақдирда зудлик билан бартараф етиш чораларини кўриш;
зарур ҳолларда мас’уль раҳбарларга нисбатан интизомий чоралар кўрилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати мажлисида муҳокама етиш учун таклифларни киритиб бориш топширилганлиги;
ж) Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг биринчи ўринбосари А.Ж.Раматовга мутасадди вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, тижорат банклари билан биргаликда ҳар ҳафтада:
Республиканинг бир ҳудудига чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташрифи баёнлари билан юклатилган топшириқларнинг амалий ижросини ҳамда натижадорлигини жойида ўрганиб чиқиш, бажарилиши ҳолатини таҳлиль қилиш, муаммо ва камчиликларни аниқлаш;
ўрганиш натижаси бўйича аниқланган камчиликлар юзасидан тегишли ахборот киритиш ва бир кунлик муддатда камчиликка йўль қўйган мутасадди раҳбарлар иштирокида топшириқ ижросини зудлик билан таъминлаш чораларини кўриш юзасидан муҳокама ўтказилишини, камчиликларни бартараф етиш юзасидан таклифларни ишлаб чиқилишини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти номига тушунтириш хати олинишини таъминлаш;
камчиликларни бартараф етиш юзасидан ишлаб чиқилган таклифлар асосида “йўль харитаси” лойиҳасини ўрнатилган тартибда комплекс раҳбарлари билан келишилишини ҳамда бу асосда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорини тасдиқлаш ва ижрога қаратилишини Ўзбекистон Республикаси Президентининг республика ҳудудларига ташрифи баёнлари билан юклатилган топшириқларнинг амалий ижросини жойига чиққан ҳолда ўрганиш тартибига (3-илова) мувофиқ таъминлаш топширилганлиги;
з) Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудларга ташрифи баёнлари ижроси юзасидан самарали назорат тизимини йўлга қўйиш мақсадида ташриф баёнлари билан юклатилган тегишли топшириқларнинг ижро ҳолати тўғрисидаги маълумотларни;
вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, тижорат банклар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳар ҳафтанинг тўртинчи кунига қадар Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ахборот-таҳлиль департаментларига;
Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-таҳлиль департаментлари мутасадди идоралардан олинган ахборотларни йиғиб, таҳлиль етиб ва умумлаштирган ҳолда ҳар ҳафтанинг бешинчи кунига қадар Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлиль департаментига;
Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлиль департаменти республиканинг барча ҳудудлари бўйича маълумотларни умумлаштириб, таҳлилий материалларни тайёрлаган ҳолда ҳар ҳафтанинг бешинчи куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари (А.Ж.Раматов)га тақдим етиш;
ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари (А.Ж.Раматов) томонидан ташриф баёнлари ижроси юзасидан тайёрланган материаллар Ўзбекистон Республикаси Бош вазири билан келишган ҳолда хар ой якунидан сўнг кейинги ойнинг 5 санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига тақдим етиш ишлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг республика ҳудудларига ташрифи баёнлари билан юклатилган топшириқлар ижроси юзасидан ахборотларни шакллантириш ҳамда тақдим етиш тартибига (4-иловага) мувофиқ амалга ошириш топширилганлиги;
и) Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.Ж.Раматов, Д.А.Кучкаров, А.С.Султанов, А.А.Абдухакимов, С.Р.Холмурадов, З.Т.Мирзаев, Н.С.Отажонов, Т.К.Нарбаеваларга комплекс таркибига кирувчи мутасадди вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, тижорат банклари билан биргаликда:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудларга ташрифи баёнлари билан юклатилган топшириқларнинг амалий ижросини ҳамда натижадорлигини ўрганиб чиқиш, бажарилиши ҳолатини таҳлиль қилиш, мавжуд муаммо ва камчиликларни аниқлаш;
таҳлиллар натижаси бўйича аниқланган камчиликлар юзасидан тегишли ахборот киритиш ва ҳар ҳафтада камчиликка йўль қўйган мутасадди раҳбарлар иштирокида топшириқ ижросини зудлик билан таъминлаш чораларини кўриш юзасидан муҳокама йиғилишлари ўтказилишини, камчиликларни бартараф етиш юзасидан таклифларни ишлаб чиқилишини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти номига тушунтириш хати олинишини таъминлаш;
камчиликларни бартараф етиш юзасидан ишлаб чиқилган таклифлар асосида “йўль харитаси” лойиҳасини ўрнатилган тартибда ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати бошқарувчиси ўринбосари (Х.У.Хаитбаев), Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлиль департаменти (М.Б.Жуманиязов), Назорат бўлими (А.Р.Базаров)га тақдим етилишини таъминлаш топширилганлиги;
к) Вазирлар Маҳкамаси Аппарати бошқарувчиси ўринбосари (Х.У.Хаитбаев), Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлиль департаменти (М.Б.Жуманиязов), Назорат бўлими (А.Р.Базаров) тегишли комплекслар томонидан камчиликларни бартараф етиш юзасидан ишлаб чиқилган таклифлар асосида тегишли “йўль харита” лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати мажлиси муҳокамасига киритилишини таъминлаш топширилганлиги;
л) мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари (А.Ж.Раматов, Д.А.Кучкаров, А.С.Султанов, А.А.Абдухакимов, С.Р.Холмурадов, З.Т.Мирзаев, Н.С.Отажонов, Т.К.Нарбаева), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига юкланганлиги маълумот учун қабуль қилинсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг қарорининг 1-иловасига мувофиқ тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи якунлари бўйича тасдиқланган йиғилиш баёнларининг бажарилмаган бандлари ижросини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар “йўль харитаси”” ижросини таъминлаш юзасидан Назорат режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Мутасадди вазирлик, идоралар, хўжалик бирлашмалари, тижорат банклари филиаллари, Нукус шаҳри ва туманлар ҳокимликлари:
уч кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудларга ташрифи баёнлари ва алоҳида ҳужжатлари билан юклатилган топшириқлар ижросини белгиланган муддатларда, сифатли ва сўзсиз таъминлашга қаратилган тегишли ҳужжатни ишлаб чиқиб, тасдиқласин ҳамда ижросини таъминлаш чораларини кўрсин;
мазкур қарор иловаси билан тасдиқланган Назорат режасида юклатилган топшириқлар бажарилишини самарали ташкиль ецинлар ҳамда ҳар бир топшириқ натижалари юзасидан батафсиль ахборотларни (тасдиқловчи ҳужжатлар билан)
ҳар ҳафтанинг учинчи куни Вазирлар Кенгашига киритиб борилишини таъминласинлар.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари А.Тажетдинов, ўринбосарлари С.Нагметов, М.Жуманов, М.Алеуов, С.Хожаметов, Б.Хабибуллаев, З.Ибрагимова:
мазкур қарор билан юклатилган вазифаларни мутасадди идоралар томонидан бажарилиши қат’ий назоратга олинсин;
қолоқликка йўль қўйиш ҳолатлари аниқланган тақдирда зудлик билан бартараф етиш чоралари кўрилсин;
ҳар ҳафтада камида бир марта комплекс таркибига кирувчи мутасадди вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, тижорат банклар филиаллари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташрифи баёнлари билан юклатилган топшириқларнинг амалий ижросини ҳамда натижадорлигини ўрганиб чиқсин, бажарилиши ҳолатини таҳлиль қилсин, мавжуд муаммо ва камчиликларни аниқласин;
таҳлиллар натижаси бўйича аниқланган камчиликлар юзасидан мутасадди раҳбарлар иштирокида топшириқ ижросини зудлик билан таъминлаш чораларини кўриш юзасидан муҳокама ўтказсин;
зарур ҳолларда мас’уль раҳбарларга нисбатан интизомий чоралар кўрилиши юзасидан Вазирлар Кенгаши Раисига таклифларни киритиб борсинлар;
амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотларни ҳамда Ўзбекистон Республикаси даражасидаги муаммо ва камчиликлар бартараф етиш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиб, ҳар хафтанинг тўртинчи кунига қадар Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ахборот-таҳлиль департаментлари ва Вазирлар Кенгашининг Раисига тақдим етиб борилишини таъминласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудларга ташрифи баёнлари ижроси юзасидан самарали назорат тизимини йўлга қўйиш мақсадида ташриф баёнлари билан юклатилган тегишли топшириқларнинг ижро ҳолати тўғрисидаги маълумотларни;
Вазирлар Кенгашининг котибият, бўлим, гуруҳ раҳбарлари мутасадди идоралардан олинган ахборотларни йиғиб, таҳлиль етиб ва умумлаштирган ҳолда ҳар ҳафтанинг тўртинчи кунига қадар Вазирлар Кенгашининг Ахборот-таҳлиль бошқармасига;
Вазирлар Кенгашининг Ахборот-таҳлиль бошқармаси барча котибият, бўлим ва гуруҳлар маълумотларини умумлаштириб, таҳлилий материалларни Вазирлар Кенгашининг Раиси билан келишилган ҳолда ҳар ҳафтанинг бешинчи кунига қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлиль департаментига тақдим ецин.
7. Мазкур қарор ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Қорақалпоғистон Республикаси
Вазирлар Кенгашининг Раиси Қ. Сариев