Ўзбекистон Республикасига хорижий фуқароларнинг кириши тартибини оптималлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
қ а р о р и
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ ҳозирги вақтда республикага хорижий фуқароларнинг кириши учун рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартибини оптималлаштиришга, миллий иқтисодиётнинг муҳим тармоқларидан бирига кириш туризмини трансформация қилиш, маданий-тарихий меросни, табиий бойликлар ва ан’аналарни, шунингдек, республиканинг туризм имкониятлари ва салоҳиятини кенг тарғиб қилишга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хорижий фуқароларнинг республикага кириши тартибини янада такомиллаштириш електрон кириш визасини расмийлаштириш ва бериш бўйича интерактив хизматларни, шунингдек, бир қатор хорижий мамлакатлар фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасига визасиз қисқа муддатли кириш ва 16 ёшга тўлмаган хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасига визасиз кириш тартибини жорий қилиш йўли билан хорижий фуқароларнинг кириш визасини олиш жараёнларини соддалаштириш заруратини тақозо етади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йиль 3 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5326-сон Фармонининг 3-банди талаблари амалга оширилишини таъминлаш мақсадида:
1. Маълумот учун қабуль қилинсинки, 2018 йиль 15 июлдан бошлаб:
хорижий фуқароларнинг кириш визасини расмийлаштириш учун Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари, консуллик идораларига мажбурий мурожаат етишларини бекор қилиш;
хорижий фуқаронинг кириш визасини олиш учун мурожаатини кўриб чиқиш муддатларини қисқартириш;
республикага кириш учун рухсат берувчи ҳужжатни расмийлаштиришда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш;
електрон кириш визаларининг ягона маълумотлар базасини шакллантириш орқали електрон кириш визасини расмийлаштиришнинг марказлаштирилган тизимини яратишни назарда тутувчи електрон кириш визаларини расмийлаштириш ва бериш тизими (кейинги ўринларда «Е-ВИСА.УЗ» тизими деб аталади) жорий етилади.
2. Ўзбекистон Республикасининг електрон визаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази, Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинларининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича «Е-ВИСА.УЗ» тизими жорий қилинишини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан зарур маблағлар ажратилиши таъминлансин.
4. Белгилансинки, «Е-ВИСА.УЗ» тизими қатнашчиларининг идоравий тизимларини кейинчалик техник қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикасига кириш учун хорижий фуқароларга електрон визани расмийлаштириш ва бериш тизимини янада жорий қилиш, електрон визани ҳамда бир қатор хорижий мамлакатлар фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасига қисқа муддатли визасиз кириш ва 16 ёшга тўлмаган хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасига визасиз киришини расмийлаштириш жараёнида фойдаланиладиган идоравий тизимларни модернизация қилиш бўйича Ташкилий-техник чора-тадбирлар комплексини (“Йўль харитаси”) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига икки ой муддатда тасдиқлашга кирицин.
6. Хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасига кириши учун електрон виза расмийлаштирилганлиги ва берилганлиги учун консуллик йиғими миқдори 20 АҚШ доллари етиб белгилансин, тушган маблағлар кейинчалик Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари, консуллик идораларини молиялаштиришга йўналтириш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг валюта ҳисобрақамига ўтказилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Молия вазирлигининг берилган електрон кириш визаларини идентификация қилиш мақсадида дастурий таъминотни модернизация қилиш бўйича ишларни молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинларига беғараз молиявий ёрдам сифатида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан 300 миллион сўмни ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
8. «Е-ВИСА.УЗ» тизимини янада жорий қилиш доирасида олиб кириладиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ускуналар, дастурий таъминот, еҳтиёт қисмлар ва материаллар белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича божхона тўловларидан 2021 йиль 1 январгача (божхона йиғимларидан ташқари) озод қилинсин.
9. 2018 йиль 15 июлдан бошлаб:
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари бўлинмаларига пассажирлар тўғрисида олдиндан ўз вақтида маълумот берадиган ташувчининг учинчи мамлакатга авиабилети мавжуд бўлган, 2-иловага мувофиқ давлатларнинг Ўзбекистон Республикасидан транзит орқали ўтадиган фуқаролари учун – 5 суткадан ортиқ бўлмаган муддатда мамлакатнинг халқаро аеропортлари ўтказиш пунктлари орқали визасиз кириш, вақтинча бўлиш ва Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетиш;
хорижий паспорт ёки биометрик ҳаракатланиш (ўтиш) ҳужжати билан қонуний вакили кузатувида бўлган, 16 ёшга тўлмаган хорижий фуқаролар учун – кузатувчи шахснинг паспортидаги кириш визаси муддати амаль қилиши даврида, бироқ Ўзбекистон Республикасига кирган кундан бошлаб 90 кундан ортиқ бўлмаган даврда, ўтказиш пунктлари орқали визасиз кириш, вақтинча бўлиш ва Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетиш тартиби белгилансин.
Шу билан бирга, хорижий фуқаролар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган вақтларида 16 ёшга тўлганларида чиқиш визаси ички ишлар органлари миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари томонидан белгиланган тартибда расмийлаштирилади.
10. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг биринчи ўринбосари М.И.Атаев, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А.Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари А.А.Усманов:
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан ҳамкорликда 2018 йиль 1 октябргача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрадиган хорижий фуқароларнинг турли тоифаларига қўшимча виза режимларини жорий қилиш бўйича таклиф кирицин («Силк роад» – Ипак йўли мамлакатлари бўйлаб саёҳат қилаётган туристлар учун бошқа мамлакатлар виза белгиларини тан олиш имконияти билан, «Ватандош» – келиб чиқиши Ўзбекистон Республикасидан бўлганлар ва уларнинг оила аъзоларига – беш йиллик виза, «Голден виса» – йирик хорижий инвесторлар учун – ўн йиллик виза);
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари билан ҳамкорликда йўловчилар тўғрисида олдиндан маълумот олиш тизимини ишга туширгач Ўзбекистон Республикасидан транзит орқали ўтадиган, вақтинча бўладиган ва Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетадиган хорижий фуқаролар учун ердаги ўтказиш пунктлари орқали визасиз кириш тартибини жорий қилишни таъминласин;
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасидан транзит орқали ўтадиган, вақтинча бўладиган ва Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетадиган хорижий фуқаролар учун визасиз кириш тартибини жорий қилиш натижасига кўра 2019 йиль 1 мартгача бўлган муддатда фуқаролари Ўзбекистон Республикасидан транзит орқали ўтадиган, вақтинча бўладиган ва Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетадиган мамлакатлар рўйхатини кенгайтириш бўйича таклиф кирицин.
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йиль 6 февралдаги “Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3509-сон қарорининг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
12. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситалари мазкур қарор қоидаларининг кенг ёритилишини таъминласин.
13. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасалари орқали 2018 йиль 15 июлдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудига хорижий фуқароларнинг кириши учун електрон визаларни расмийлаштириш ва бериш тартиби, бир қатор хорижий мамлакатлар фуқароларига Ўзбекистон Республикасига қисқа муддатли визасиз кириш ҳамда 16 ёшга тўлмаган хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасига визасиз кириши жорий қилинганлиги тўғрисида кенг хабардор бўлишини таъминласин.
14. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ички ишлар вазирлиги ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига кирицин.
15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В.Махмудов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А.Абдухакимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси
Президенти Ш.МИРЗИЁЕВ
Тошкент шаҳри,
2018 йиль 4 июл