Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ташкил этилганининг ўн беш йиллиги муносабати билан “Аёллар қаноти”нинг энг фаол аъзоси” мавзусида кўрик-танлови эълон қилинади!
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ташкил этилганининг 15 йиллиги муносабати билан партиянинг ғоявий мақсад ва вазифаларини рўёбга чиқаришда жонбозлик кўрсатиб келаётган фаол аёлларни рағбатлантириш, уларнинг сиёсий жараёнлардаги фаоллигини янада ошириш, партиянинг бош ғоясини ва фаолиятини янада кучайтиришда, жамиятдаги хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини янада оширишдаги ташаббускорлиги, партия тадбирларидаги иштироки, қилган амалий ишлари ва эришган муваффақиятларини акс эттирувчи видео роликлар, мақолалар ва слайдлар асосида ўз фаолиятини кенгроқ тушунтиришдаги ишлари билан танловда фаол иштирок этишга чақириб қоламиз!
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзхбекистон Либерал-демократик партиясининг ташкил этилганининг ўн беш йиллиги муносабати билан “Аёллар қаноти”нинг энг фаол аъзоси” мавзусида танловини ўтказиш
НИЗОМИ
1. Умумий қоидалар
1.1. Мазкур Низом Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясида “Аёллар қаноти”нинг энг фаол аъзоси” кўрик-танловини (кейинги ўринларда – танлов) ўтказишнинг тартиби ва шартларини белгилайди.
1.2. Танлов “Аёллар қаноти”нинг аъзолари ўртасида ташкил этилиб, уларнинг фаолият самарадорлигини ошириш, самарали меҳнат тажрибаларини оммалаштириш ва рағбатлантиришга қаратилади.
1.3. Танлов O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Ижроия қўмитаси қарори билан ташкил этилади.
2. Танловнинг мақсад ва вазифалари
2.1. Танлов мақсади – “Аёллар қаноти” ҳамда аъзоларининг фаолият самарадорлигини оширишдан иборат.
2.2. Танлов вазифалари:
- “Аёллар қаноти”нинг энг фаол ва самарали меҳнатни амалга ошираётган аъзоларни аниқлаш;
- “Аёллар қаноти”нинг фаолиятини ташкил этишнинг энг ижобий тажрибасини аниқлаш;
- ижобий тажрибаларни оммалаштириш;
- аъзолар фаоллигини рағбатлантириш
3. Танлов ташкилотчилари
3.1. Танловнинг асосий ташкилотчиси – O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши;
3.2 Танловга корхоналар, ташкилотчилар, тижорат банклари ҳамда ва туман (шаҳар)ларда фаолият юритаётган юридик ва жисмоний шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳомий сифатида иштирок этишлари мумкин;
3.3 Танловнинг Республика босқичига O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси, туман (шаҳар) босқичларига партиянинг Кенгаш расилари бошчилик қилади;
3.4. Партия матбуот хизмати ҳамда “XXI asr” ижтимоий-сиёсий газетасининг махсус мухбирлари танлов шартлари ва натижаларини ҳамда уни ўтказилиш жараёнини марказий ва ҳудудий оммавий ахборот воситалари, партия веб-сайтида ва “XXI asr” газетасида ёритиб борилишини таъминлайдилар.
4. Танлов ҳайъати
4.1. Мазкур танловни ўтказиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши қошида танлов Ҳакамлар ҳайъати тузилади.
4.2. Танловни ўтказиш билан боғлиқ ишларни ташкилий жиҳатдан таъминлаш мақсадида Республика, туман (шаҳар) миқёсида Ишчи гуруҳлар тузилади. Ишчи гуруҳлар таркибига партия аппарати ходимлари, депутатлар ва партия фаоллари киритилади. Ишчи гуруҳ аъзолари жойлардаги барча иштирокчиларни танлов шартлари, унинг мақсад ва вазифалари ҳақидаги маълумотлар билан таништириш, танлов доирасидаги тадбирларни мувофиқлаштириш билан шуғулланади.
4.3. Ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларни белгиланган шартлар бўйича баҳолайди. Танлов ғолибларини аниқлайди.
4.4 Танловнинг туман (шааҳр) босқичлари ғолиби туман (шаҳар) Ишчи гуруҳи қарори билан тасдиқланади ҳамда танлов ғолиблари ҳужжатлари Республика Ишчи гуруҳига юборилади.
4.5. Танловнинг Республика босқичида туман ва шаҳарлардан 1 нафар иштирокчилар қатнашади. Танлов иштирокчилари Республика Ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланади, баённома тузилади.
5. Танловни ўтказиш муддати
5.1. Танловнинг туман ва шаҳар босқичлари 2018 йилнинг 20 октябрь – 1 ноябрь кунлари ўтказилади.
5.2. Танловнинг Республика босқичида O’zLiDeP ташкил этилганлигининг 15 йиллиги муносабати билан 2018 йил 10 ноябрь куни ўтказилади.
6. Танлов шартлари ва ғолибларни баҳолаш мезонлари
6.1. Иштирокчилар қуйидаги шартлар асосида беллашади ва баҳоланади:
1-шарт – Танишув шарти (мазкур шартда иштирокчилар ўзини таништиради, ўзи фаолият кўрсатаётган туман (шаҳар) ҳақида қисқача маълумотлар беради ҳамда ўз фаолияти ҳақида презентация қилади. Шарт давомида мусиқа, роликлардан, кўргазма қуролларидан фойдаланиш тавсия этилади). Вақти 6 минут. Энг юқори балл – 5 балл.
2-шарт – Савол-жавоб (мазкур шартда ҳар бир иштирокчига олдиндан тайёрланган ва конвертда жойлашган 5 та савол берилади. Саволлар сиёсий-ижтимоий ҳамда O’zLiDeP Устави, фаолияти соҳалари бўйича тузилади). Уйлаш учун 2 дақиқа. Ҳар тўғри саволга 1 балл (Баллар умумий куйилади).
3-шарт – Иштирокчи томонидан тайёрланган фото альбом (фото альбомда иштирокчининг O’zLiDeP фаолиятидаги расмлари, фахрий ёрлиқ, диплом ҳамда мақола кўчирмалари акс эттирилиши лозим). Энг юқори балл – 5 балл.
7. Танловда иштирок этиш ва кўрик-танлов Ишчи гуруҳига тақдим этиладиган ҳужжатлар
7.1. Энг фаол натижаларга эришган “Аёллар қаноти” аъзолари танловда иштирок этадилар.
7.2. Танловнинг биринчи туман (шаҳар) босқичида иштирокчиларнинг ҳужжатлари ўрганилиб чиқилади ҳамда туман (шаҳар) Ишчи гуруҳт томонидан ғолиб деб топилган 1 нафар иштирокчининг ҳужжатлари ўрнатилган тартибда Республика Ишчи гуруҳига тақдим этилади.
8. Танловнинг қўшимча номинациялари
8.1. Қўшимча номинациялар қуйидаги тартибда берилади:
- Бунда танлов босқичларида I, II, III ўринни олмаган, лекин қўшимча номинацияга лойиқ деб топилган иштирокчилар киритилади.
9. Танлов ғолибларини тақдирлаш
9.1. Низомнинг 6-бандида кўрсатилган мезонлар асосида I, II ва III ўринлар аниқланади. Танлов ғолиблари партиянинг I, II, III даражали дипломлари ҳамда қииматбаҳо совғалари билан тақдирланади.
9.2. Низомнинг 8-бандига мувофиқ қўшимча номинациялар бўйича ғолиблар аниқланади ва партиянинг махсус дипломлари ҳамда қииматбаҳо совғалари билан тақдирланади.