Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини е’тироф етиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида» 2018 йиль 20 апрелдаги ПФ–5421-сон фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йиль 21 июндаги 461-сон қарори қабуль қилинган.
Давлат хизматлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасига кўчмас мулкка нисбатан мулк ҳуқуқини е’тироф етиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси доирасида кўчмас мулкларга нисбатан мулк ҳуқуқини е’тироф етиш учун Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 4489та аризалар келиб тушган бўлиб, шундан 1100 дан ортиқ мурожаат бўйича мулк ҳуқуқини е’тироф етиш бўйича шаҳар ва туман ҳокимликларининг қарорлари чиқарилди.
Ҳурматли фуқаролар олиб борилаётган умумдавлат акция доирасида ноқонуний қурилган турар жойларни қонунийлаштириб, ўз мулкларни еркин тассаруф етиш яъни турар жойни сотиш, алмаштириш ва ҳадя қилиш ҳуқукига ега бўласиз.
Шунинг учун Давлат хизматлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ушбу бир марталик акцияда фаоль иштирок етишингизни сўрайди. Акция 2019 йиль 1 майга қадар давом етади.