16.10.2024, Сәршемби

Қарақалпақстан Республикасы Министрлер Кеңеси басқарыў аппаратының структурасын тастыйықлаў ҳаққында


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг  

қарори

 

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг

2022 йил  7 март кунги "Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши бошқарув аппаратининг тузилмаси тўғрисида"ги 618-сон қарори ҳақида

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг
2022 йил 7 март кунги "Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши бошқарув аппаратининг тузилмаси тўғрисида"ги 618-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

1. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг 2022 йил 7 март кунги "Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши бошқарув аппаратининг тузилмаси тўғрисида"ги 618-сон қарори ижро учун раҳбарликка олинсин.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг мазкур қарори билан:

а) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши бошқарув аппаратининг тузилмасида Ўзбекистон Республикаси оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозими;

шаҳар ва туманлар ҳокимликларининг тузилмасида Ўзбекистон Республикаси оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган шаҳар ва туман ҳокимларининг ўринбосарлари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи лавозимлари жорий қилинганлиги;

б) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши бошқарув аппарати тузилмасида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари – Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири лавозими;

Шаҳар ва туманлар ҳокимларининг ўринбосарлари - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари бошлиқлари лавозимлари тугатилганлиги;

в) Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда унинг худудий бўлимлари негизида Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда унинг шаҳар ва туманлар бўлимлари амалдаги молиявий тартиб ва меҳнатга ҳақи тўлаш шартлари сақланган ҳолда ташкил этилганлиги;

Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни
қўллаб-қувватлаш вазири Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан лавозимга тайинланиши ва лавозимидан озод этилиши;

г) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши бошқарув аппаратининг тузилмаси 80 (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) бошқарув ходимлари сони иловага мувофиқ тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши бошқарув аппаратининг тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари – Оила ва хотин-қизларни қўмитаси раиси бир ҳафта муддатда ўзининг ва котибиятининг функционал вазифалари тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқланишини таъминласин.

5. Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни
қўллаб-қувватлаш вазирлиги бир ҳафта муддатда ушбу қарорга мувофиқ вазирлик тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Кенгашига киритилсин.

6. Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига таклифлар киритсин.

7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Ишлар Бошқармаси Молия вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши бошқарув аппарати ходимларининг штатлар жадвалини мазкур қарорга мувофиқ қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин.

8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2022 йил
11 февралдаги “Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг 2022 йил 31 январдаги "Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши бошқарув аппаратининг тузилмаси тўғрисида"ги
589-сон қарори ҳақида”ги 87-13-0-Q/22-сон қарорининг 3 банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ишлар Бошқарувчиси А.Исмаиловга юклатилсин.

 

Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгашининг Раиси                                        Қ.Сариев


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши бошқарув аппаратининг

Бошқарув ходимларининг чекланган сони-80 бирлик

 

 

                                                                                                                     ТУЗИЛМАСИ