30.12.2024, Дүйшемби

Қарақалпақстан Республикасы Министрлер Кеңесиниң Баслығы

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси



Эрманов Фарход Уразбаевич

                                                                                              

Туғилган санаси: 30.04.1958

Туғилган жойи: Амударё тумани

Маълумоти: олий

Тамомлаган: 

1981 й. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти,

1996 й. Тошкент давлат иқтисодиёт университети


Меҳнат фаолияти: 

1975-1976 йй. - Амударё тумани Манғит шаҳри профилактика-дезинфекциялаш бўлими ишчиси

1976-1981 йй. - Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти талабаси

1981-1983 йй. - Амударё тумани "Манғит" хўжалиги автомеханиги

1983-1995 йй. - Амударё тумани "Манғит" хўжалиги бош муҳандиси, директори

1995-1998 йй. - Амударё тумани ҳокими

1998-2002 йй. - Амударё тумани "Манғит" хўжалиги раиси

2002-2003 йй. - Амударё тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги бўйича биринчи ўринбосари, туман қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи

2003-2004 йй. - Амударё тумани қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи 

2004-2004 йй. - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг қишлоқ ва сув хўжалиги бўйича котибияти бошлиғи

2004-2010 йй. - Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири

2010-2018 йй. - Беруний тумани ҳокими

2018-2018 йй. - Хоразм вилояти ҳокими вазифасини бажарувчиси

2018-2022 йй. - Хоразм вилояти ҳокими

2022 й. - ҳ.в. - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси

Манзил: Нукус шаҳри, Ғарезсизлик көчаси, 50 уй

Фуқароларни қабул қилиш кунлари: Ҳар ҳафтанинг душанба куни соат 16:00 дан 18:00 гача Вазирлар Кенгаши биноси Фуқароларни қабул қилиш хонасида (1-қават).


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг

Функционал вазифалари:

 

  - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси иқтисодиётнинг, ижтимоий ва маънавий соҳанинг самарали фаолиятига раҳбарликни амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг бошқада қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари, Қорақалпоғистон Республикаси қонунлари ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг бошқада қарорлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг қарорлари ижросини таъминлайди;

  - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг бошқада қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари, Қорақалпоғистон Республикаси қонунлари ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг бошқада қарорлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг қарорлари асосида ҳамда уларни ижро этиб, Қорақалпоғистон Республикасининг барча ҳудудида ижро қилиниши шарт бўлган қарорлар ва фармойишлар чиқаради.

- Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаси Конституциялари ҳамда “Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши тўғрисида”ги Қонун асосида фаолият олиб боради.

- Ҳукумат фаолиятига раҳбарлик қилади ва унинг ўз ваколатларини самарали амалга ошириш учун чора-тадбирлар қабул қилади;

- Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, сессиялар оралиғидаги даврда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раёсатига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосарларини ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши аъзоларини тайинлаш ва лавозимдан озод этиш тўғрисида таклифлар беради;

- Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосарлари орасида вазифаларни тақсимлайди ва кейинчалик уни Вазирлар Кенгаши Раёсатига тасдиқлашга тавсия этади;

- Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, сессиялар оралиғидаги даврда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раёсатига Қорақалпоғистон Республикаси вазирликларини, давлат қўмиталарини ва бошқа давлат бошқарув органларини тузиш ва тугатиш тўғрисида таклифлар киритади;

- Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисига туманлар ва шаҳарлар ҳокимларини тайинлаш ва лавозимидан озод этиш тўғрисида таклифлар киритади;

- Вазирлар Кенгаши ва унинг Раёсати мажлисларига раҳбарлик қилади;

- Вазирлар Кенгаши фаолиятида коллегияликни таъминлайди;

- Вазирлар Кенгашининг тегишли комиссиялари ва кенгашларига раҳбарликни амалга оширади ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириб боради;

- Вазирлар Кенгаши ва унинг Раёсати мажлисида муҳокама қилишни талаб қилмайдиган давлат ва хўжалик бошқарувининг айрим масалалари бўйича қарорлар қабул қилади;

- ўз ваколатлари доирасида қонун томонидан белгиланган бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.