Мамлакатимизда қайта тикланувчи энергия манбаларини
ва энергия тежовчи технологияларни жорий этиш юзасидан
ЭЪЛОН
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2023 йил 16 февралдаги “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва
энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора тадбирлари
тўғрисида”ги ПҚ-57-сонли қарорига мувофиқ муқобил энергетикани ривожлантириш,
қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни барча
соҳаларга жорий қилиш юзасидан республикамизда бир қанча топшириқлар берилган.
Шундан, жорий
йилнинг якунига қадар
-
Ижтимоий соҳа объектлари ва давлат идораларида 12,3 МВт қуёш панеллари
ва 26 минг литр сув иситиш ускуналари ўрнатиш,
- Тадбиркорлик субъектлари бино
ва иншоотларининг том қисмида
14,1 МВт қуёш панеллари,
- Кўп қаватли уйларнинг том қисмида 0,7
МВт ва аҳоли хонадонларда
7,4 МВт қуёш панеллари ҳамда 19,8 минг литр қуёш сув иситиш ускуналари
ўрнатиш режалаштирилган.
Юқоридагиларни инобатга олиб қайта тикланувчи
энергияни ишлаб чиқарувчи ускуналарни етказиб берувчи ва ўрнатувчи таъминотчи
корхоналар ўз тижорат таклифларини Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон
Республикаси бошқармасининг Нукус шаҳри, 230100, Ислом Каримов кўчаси р/ў почта
манзилига ҳамда www.qr.chamber.uz,
www.chamber.uz электрон почтасига жунатишингизни сўраймиз.