30.12.2024, Душанба

“Қорақалпоқфильм” киностудияси давлат корхонаси



­­­­­­­­


Мадияров Бахтияр Сметович

“Қорақалпоқфильм” киностудияси давлат корхонаси директори

 Mанзил:

230100, Нукус шаҳри, Сараев кўчаси, 1 уй

 Teлефон:

0(361) 222 62 42

 E-mail:

qqfilm@uzbekkino.uz

Қабул кунлари:

Сешанба 10:00-12:00

 

 

 

                                 

 

“Қорақалпоқфильм” киностудияси давлат корхонаси директори функционал вазифалари

 

- Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Президент Фармонлари, ҳукумат қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, “Ўзбеккино” Миллий агентлигининг ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг қарори ва буйруқларининг бажарилишини таъминлаш ва назорат қилишга бевосита киностудия директори раҳбарлик қилади.

- киностудия фаолиятини бошқаради;

- киностудия фаолияти бўйича амалдаги қонун ва норматив актларни тўғри ишлатилишини назорат қилади;

- киностудия ходимларига юклатилган мажбуриятлардан келиб чиқиб масъуллик даражасини белгилайди;

- ваколати доирасида буйруқ чиқаради ва  тегишли топшириқ ва кўрсатмалар беради;

- киностудиянинг штат бирликлари, низоми ва лавозим вазифаларини тасдиқлайди;

- амалдаги меҳнат қонунчилигига асосан киностудия ходимлари ва мутахассисиларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади;

- кадрлар билан тарбиявий ишларни олиб боради;

- алоҳида ютуқларга эришган ходимларни белгиланган тартибда тақдирлашга таклиф қилади; 

- тасдиқланган сметалар доирасида маблағлардан фойдаланади;

- штат бирлигига амал қилади, пул маблағлари ва материал бойликларни сақланишини таъминлайди;

- киностудия фаолияти масалалари бўйича фуқароларни қабул қилади;