|
Вояга етмаганлар ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси идоралараро комиссияси бошлиғи |
|||
Манзил: |
230100, Нукус шаҳри, Татибаев кўчаси ракамсиз уй |
|||
Teлефон: |
0(361) 222 32 33 |
|||
E-mail: |
r.karakalpakstan-pensiya@NKSPF.pf.mf.uz |
|||
Қабул кунлари: |
Душанба, Жума 16:00-18:00 |
Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар тўғрисидаги
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1.
Ушбу Низом вояга етмаганлар ишлари бўйича республика идоралараро
комиссия (кейинги ўринларда — Республика комиссияси), Қорақалпоғистон
Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар (кейинги ўринларда — минтақавий
комиссиялар), туман (шаҳар) (кейинги ўринларда — туман (шаҳар)
комиссиялари) идоралараро комиссиялари фаолиятини ташкиль етиш тартибини
белгилайди.
2. Республика комиссияси,
шунингдек минтақавий комиссиялар, туман (шаҳар) комиссиялари (кейинги
ўринларда — ҳудудий комиссиялар) ўз фаолиятини жамоатчилик асосида
амалга оширувчи органлар ҳисобланиб, улар:
вояга етмаганлар
ўртасида назорацизлик, қаровсизлик, ҳуқуқбузарликлар ва бошқа
ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш, уларга имкон туғдирувчи
сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф етиш;
вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, еркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш;
ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган вояга етмаганларни ижтимоий-педагогик реабилитация қилиш мақсадида тузилади.
Ҳудудий
комиссиялар ўз фаолиятида юқори турувчи комиссияларга ҳисобдордир, ўз
фаолияти тўғрисида ҳар чорак якунлари бўйича уларни хабардор қилиб
турадилар ва ҳисобот бериб борадилар.