21.12.2024, Шанба

ЁҚИЛҒИ-ЭНЕРГЕТИКА, КОММУНАЛ ХОЖАЛИГИ ВА ОБОДОНЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА КОТИБИЯТИ

Вазирлар Кенгаши Йоқилғи-енергетика, коммуналь хўжалиги ва ободонлаштириш масалалари бўйича котибиятининг функциональ вазифалари тўғрисида

НИЗОМ
 
1-боб. Умумий коидалар
 
 1. Ушбу Низом Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Йоқилғи-енергетика, коммуналь хўжалиги ва ободонлаштириш масалалари бўйича котибияти бошлиғининг (кейинги ўринларда Котибият деб аталади) функциональ вазифаларини белгилайди.
Котибият ўз фаолиятини Вазирлар Кенгашининг, унинг Раёсатининг, шунингдек, Вазирлар Кенгашининг Ижро етувчи аппаратининг коммуналь хўжалигини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш масалалари бўйича ахборот-таҳлилий материаллар билан таъминлашга йўналтирган.
2. Котибият ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Жўқорғи Кенгесининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлари, Вазирлар Кенгашининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, мазкур Низомга амаль қилади.
3. Котибият ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг тегишли ўринбосарига бўйсинади ҳамда айни пайтда унинг фаолияти Ижро етувчи аппарат бошқарувчиси томонидан мувофиқлаштирилади.
4. Котибият ўз фаолиятини Вазирлар Кенгаши аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
 
2-боб. Котибиятнинг вазифалари ва функциялари
 
5. Қуйидагилар котибиятнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
а) коммуналь хўжалигини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш соҳасида:
иқтисодиётни янада ислоҳ қилиш, таркибий ўзгартириш ва диверсификациялаш дастурига мувофиқ коммуналь хўжалиги соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкиль етиш;
коммуналь хизмат кўрсатиш соҳасида ривожланиш прогнозларини ва енг муҳим дастурларини ишлаб чиқиш ва бажаришни ташкиль етиш;
коммуналь соҳада мониторингни таъминлаш, ушбу соҳадаги ҳолат ва вазиятни таҳлиль етиш, коммуналь хизмат кўрсатишдаги сифат ўзгаришларини ва уни ривожлантириш тенденцияларини баҳолаш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро етувчи ҳокимият органларининг коммуналь хизмат кўрсатиш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш, коммуналь хизмат кўрсатиш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларини, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Жўқорғи Кенгесининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлари, Вазирлар Кенгашининг қарорлари ва фармойишларини  ижро етиш бўйича фаолияти самарали мувофиқлаштирилишини таъминлаш;
иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишга ва коммуналь хизмат кўрсатиш тизимини ривожлантиришга доир вазифаларнинг комплекс ҳаль етилишини ташкиль қилиш;
коммуналь хизмат кўрсатиш соҳасида бошқарув тузилмасини такомиллаштириш, тармоққа хорижий инвестициялар ва технологияларни жалб етиш учун шарт-шароитлар яратиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органлари билан биргаликда коммуналь хизмат кўрсатиш учун тарифлар ошганда аҳолининг ижтимоий ночор қатламларини химоя қилишни назарда тутувчи механизмларни ишлаб чиқиш;
шаҳар ва туманларда сув таъминоти тизимларини тубдан яхшилашга, қишлоқ аҳоли пунктларининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини оширишга қаратилган тадбирларни амалга оширишни давом еттириш;
коммуналь хизмат кўрсатувчи корхоналар, шаҳар ва туманлар ободонлаштириш бошқармалари фаолиятини мувофиқлаштиради ва ислоҳотларни амалга оширади. етказиб берилган табиий газ, електр енергияси, ичимлик суви ва иссиқлик енергияси учун мавжуд дебиторлик ва кредиторлик қарздорликларни камайтириш бўйича чора-тадбирларнинг бажарилишини таъминлайди. Исте`молчиларни узлуксиз равишда електр ва иссиқлик енергияси, табиий газ ва ичимлик суви билан таъминлаш ишларини назорат қилади. Республика иқтисодиёт тармоқларини куз-қиш мавсумида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирларининг ижросини назорат қилади. Коммуналь хизмат корхоналарини молиявий соғломлантириш, уларни модернизациялаш бўйича чора-тадбирларни ижросини амалга оширади;
муҳандислик-коммуналь тармоқлари ва кўп қаватли уй-жой фондини мукаммаль ва жорий таъмирлаш ишларини ҳамда хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини мувофиқлаштиради. Марказий-авария диспетчерлик хизматларида захирада мавжуд машина-механизмлар ва зарур материалларнинг мужассамлигини назорат қилади. Уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш борасида ислоҳотларни амалга оширади;
сув таъминоти, канализация, иссиқлик таъминоти ва коммуналь соҳа корхоналарида ёқилғи-енергетика ресурсларини тежашга доир ташкилий-техник тадбирлар ва енергия сарфини камайтириш тармоқ дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш;
 
б) ёқилғи-енергетика комплексини ривожлантириш соҳасида:
манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро етувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда углеводород хомашё ва ёқилғи-енергетика ресурсларини ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишнинг енг муҳим балансларини ишлаб чиқиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш;
ягона техника сиёсатини олиб бориш, ёқилғи-енергетика комплекси корхоналарини, ҳосиль қилинадиган қувватлар ва електр тармоқларини модернизация қилиш, техника ва технология билан қайта жиҳозлаш, енергиянинг муқобиль манбаларидан фойдаланишнинг синаб курилган технологиялари жорий етилишини таҳлиль қилиш ва улар юзасидан таклифлар тайёрлаш;
нефт` маҳсулотлари ўрнини босиш учун автогазтўлдириш компрессор ва автогазқуйиш станциялари шохобчаларини ривожлантириш ҳамда автотранспорт воситаларини суюлтирилган ва сиқилган газ билан ишлашга босқичма-босқич ўтказиш дастурлари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш;
ислоҳотларнинг амалга оширилиши, корхоналар ва ташкилотлар томонидан фойдаланилаётган ёқилғи-енергетика ресурсларининг ме`ёридан ортиқ сарфланишини қисқартириш, ресурсларни тежаш билан боғлиқ ишлар устидан доимий назорат ўрнатади.
6. Котибият ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
узи юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича ахборотларни тўплайди ва умумлаштиради;
иқтисодиётнинг тегишли тармоқларида ва ҳудудларда ишларнинг ҳолатини ўрганади ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси ва Вазирлар Кенгашининг Раиси ва ўринбосарлари учун тегишли материалларни тайёрлайди;
тегишли тармоқларни ривожлантириш, ислоҳотларни чуқурлаштириш, таркибий ўзгартиришларни, ишлаб чиқаришларни модернизациялаш ва диверсификациялаш дастурларини амалга ошириш, тегишли тармоқларда корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий етиш мониторингини олиб боради;
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари, Вазирлар Маҳкамаси Ижро етувчи аппарати бошқарувчисининг ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси, Вазирлар Кенгашининг Раиси ва ўринбосарлари топшириқлари ижросини ташкиль етади ва таъминлайди;
тегишли тармоқлар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базаси яратилиши ва юритилишини, уларнинг мунтазам равишда янгиланишини ташкиль етади ва таъминлайди;
соҳага оид ҳужжатлар лойиҳалари експертизасини амалга оширади ва уларни ишлаб чиқади, улар юзасидан зарур таҳлилий ва маълумотнома материаллар тайёрлайди;
ўтказиладиган йиғилишларга материаллар тайёрлашда ва уларда қабуль қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда қатнашади;
материалларнинг комплекслилиги ҳамда уларни ишлаб чиқиш ва тайёрлашнинг сифати, раҳбарият топшириқлари лойиҳаларининг давлат ва хўжалик бошқаруви манфаатдор органлари, Вазирлар Кенгаши аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари билан келишилиши учун жавоб беради;
Котибият ваколатига кирувчи масалалар бўйича қонун лойиҳалари ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда тегишли юқори турувчи органларига тақдим етилишини ташкиль етади;
ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ давлат ва хўжалик бошқарувининг мутасаддилик қилинадиган органлари фаолиятини мувофиқлаштиради уларга ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатади;
ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича ҳукуматлараро битимларни тайёрлашда қатнашади;
Вазирлар Кенгашининг Раиси ва унинг ўринбосарлари бошчилик қиладиган тегишли Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталарга аъзо бўлади ва уларнинг ишини ташкиль етади, улар томонидан қабуль қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда қўйилган масалаларни ҳаль етиш бўйича таклифлар тайёрлайди, кўриб чиқиш ва чора-тадбирлар кўриш учун ушбу мурожаатларни тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини ташкиль етади ва назорат қилади, фуқароларни шахсан қабуль қилишни амалга оширади;
ўзига юкланган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.

3-боб. Котибиятнинг хукуқлари ва жавобгарлиги

7. Котибият ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга ега:
Вазирлар Кенгашида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлиль қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Кенгаши аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда олиш ва сўраш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
мутасаддилик қилинадиган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, хўжалик бошқаруви органларининг коллегиаль органлари мажлисларида, раҳбарият топшириғига биноан еса давлат органларининг, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг қотибият тасарруфидаги соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлисларида ва йиғилишларида қатнашиш;
зарурат бўлганда Вазирлар Кенгашида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, илмий муассасалар, бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакилларини белгиланган тартибда жалб етиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар ташкиль етиш.
8. Котибият:
ўзига юкланган вазифаларнинг зарур даражада ва самарали бажарилиши учун;
Вазирлар Кенгашига киритилган таклифлар ва масалаларни експерт жиҳатидан сифатли ишлаб чиқишнинг ташкиль етилиши учун;
Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ва раҳбарият  топшириқларининг мутасаддилик қилинадиган идоралар томонидан ўз вақтида ва сифатли бажарилиши таъминланиши учун;
Котибиятга тегишли комплекс томонидан Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йиль 12 январдаги 12-сонли қарорига мувофиқ ижро интизоми мустаҳкамланиши учун жавоб беради.
 
4-боб. Котибият тузилмаси
 
9. Котибиятининг тузилмасига котибият мудири, бош мутахассис киради.
Котибиятнинг тузилмаси Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан тасдиқланади.
10. Котибият ишларига бошлиқ раҳбарлик қилади.
11. Котибият бошлиғи ва мутахассислари Вазирлар Кенгашининг Раиси қарори билан белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
 
5-боб. Котибият фаолиятини ташкиль етиш
 
12. Котибият ишлари «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши тўғрисида»ги Қорақалпоғистон Республикаси Қонунига, Вазирлар Кенгашининг Иш тартибига, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси Ижро етувчи аппарати бошқарувчисининг буйруқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси, Вазирлар Кенгашининг Раиси ва ўринбосарларининг топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Кенгашининг иш режалари, котибиятнинг чораклик иш режалари, бошлиқ ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари асосида ташкиль етилади.
Котибиятнинг чораклик иш режалари, бошлиқнинг шахсий иш режаси, мутахассисларнинг шахсий иш режалари Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосарлари билан келишилади ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси томонидан тасдиқланади.
13. Котибият бошлиғи:
Котибиятга бевосита раҳбарликни амалга оширади, мутахассис ишларини ташкиль қилади ҳамда Котибиятга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
соҳага кирувчи масалалар бўйича таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат принципларига қат`ий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг експерт жиҳатидан ишлаб чиқилишини ташкиль қилади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабуль қилингандан кейин уларнинг амалга оширилишини ташкиль етади ва ижро устидан тизимли назоратни таъминлайди;
тегишли тармоқлар, соҳалар ва республика ҳудудларида иқтисодий ислоҳотларнинг аҳволи ва натижадорлиги тўғрисида тизимли мониторингни ва маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек, муаммоли масалаларни ҳаль етиш, тармоқлар ва республика ҳудудларини ривожлантиришнинг истиқболдаги вазифаларини амалга ошириш юзасидан амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини ва амалга оширилишини таъминлайди;
Ижро етувчи аппаратда амалда бўлган Йўриқномага мувофиқ ишларнинг юритилишини таъминлайди;
14. Котибият бошлиғи вақтинчалик ишда бўлмаганда унинг вазифасини бош мутахассис бажаради.
Котибият бош мутахассисининг функциональ вазифалари Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари – Саноатни ривожлантириш, капиталь қурилиш, коммуникациялар ва коммуналь хўжалиги масалалари комплекси раҳбари томонидан тасдиқланадиган функциональ вазифалар билан бегиланади.