Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида Корея Республикаси «Евергреен Моторс Гроуп» компанияси раиси Ким Чанг Кеон раҳбарлигидаги тадбиркор, ижтимоий ва таълим гуруҳи вакилларидан иборат делегацияни қабуль қилиш маросими бўлди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Ерниязов меҳмонларни республикамизга ташрифи билан табриклаб, икки мамлакат ўртасидаги турли соҳадаги алоқалар, мамлакатимизда ҳамкорлик бўйича яратилган шароитлар билан имкониятларга тўхталиб ўтди.
Таъқидланганидек, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ўтган йили 22-24-ноябр кунлари давомида Корея Республикасига давлат ташрифи стратегик шериклик муносабатларида янги босқич бўлди. Шу билан бирга, маданияти ва менталитети бир-бирига яқин бўлган халқларимизни ески дўстлик алоқалари боғлаб туради. Ўтган йили корейц миллатига мансуб бўлган юртдошларимизнинг Ўзбекистонда, жумладан, бизнинг республикамизда яшаётганининг 80 йиллиги кенг турда нишонланди.
Ўз навбатида «Евергреен Моторс Гроуп» компанияси раиси Ким Чанг Кеон самимий қабуль қилгани учун республикамиз раҳбарига миннатдорчилик билдирди. Ташриф давомидаги режалар, амалга ошириладиган лойиҳаларга тўхталиб ўтди.
-Ташрифимиз давомида тадбиркорлар иштирокида бизнес-форум ўтказиш, Беруний тумани ҳудудида барпо етиладиган цемент заводи қурилиши тамоль тошини қўйиш, қатор даволаш ўринларида бўлиш, келажакда ҳамкорлик бўйича меморандумга имзо чекиш режалаштирилган,-дейди делегация раҳбари, «Евергреен Моторс Гроуп» компанияси раиси Ким Чанг Кеон. –Бу ҳамкорлигимиздаги дастлабки қадам бўлиб қолади. Сабаби, жорий йилнинг август ойида Корея Республикасидан 200 одамнан иборат делегация, жумладан 60 та соғлиқни сақлаш ходими, 40 та тадбиркор ва 100 та туристнинг Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи кутилмоқда.