Абдижалиев Махмуд Караматдинович
|
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи
|
Mанзил:
|
230100, Нукус шаҳри, Тўрткўл гузари кўчаси 59 уй
|
Teлефон:
|
0(361) 22326 03
|
E-mail:
|
qrmxa@exat.uz
|
Қабул кунлари:
|
Дуйшанба-Жума16:00-18:00
|
Досанов Ерназар Мауленбаевич
|
Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Қорақалпоғистон
Республикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари
|
Mанзил:
|
230100, Нукусшаҳри, Тўрткўлгузарикўчаси 59 уй
|
Teлефон:
|
0(361) 2236723
|
E-mail:
|
qrmxa@exat.uz
|
Қабул кунлари:
|
Дуйшанба-Жума 14:00-16:00
|
Давлат хизматлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг вазифалари
ва функциялари:
Қуйидагилар
ҳудудий бошқармаларнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
-
Агентликка юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилишини таъминлашда
иштирок этиш;
-
Қорақалпоғистон Республикаси Жуқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар
ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлари, прокуратура, ички ишлар, давлат солиқ хизмати
органларининг раҳбарлари бошчилик қиладиган комплекс ижтимоий-иқтисодий
ривожлантириш секторлари (кейинги ўринларда комплекс ижтимоий-иқтисодий
ривожлантириш секторлари деб аталади) билан давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида
ҳамкорлик қилиш;
-
давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан
мониторинг олиб бориш ва назорат қилиш;
-давлат
хизматлари марказларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;
-давлат
хизматлари кўрсатишнинг муқобил шаклларини ривожлантиришда давлат хизматлари марказларини
қўллаб-қувватлаш;
-давлат
хизматлари кўрсатиш соҳасида қонун ҳужжатлари бузилишига йўл қўймаслик ҳақида мансабдор
шахсларни ёзма равишда огоҳлантириш;
-давлат
хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига аниқланган
қонун бузилишлари, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш
ҳақида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш.
Бошқарма қуйидаги функцияларни
амалга оширади:
-ҳудудий
бошқармалар фаолиятини ташкилий ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлайди;
-Давлат
хизматлари марказлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукуматнинг қарорлари ва фармойишлари
ҳамда Агентликнинг буйруқлари ижроси юзасидан мунтазам назоратни таъминлайди.
-давлат
хизматлари марказлари фаолияти устидан раҳбарлик ва назорат амалга қилади;
-
давлат хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш масалалари бўйича маҳаллий давлат
ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар, шу жумладан, юридик ва жисмоний шахслар
билан ҳамкорлик қилади;
-давлат
хизматлари марказлари харажатларини молиялаштиришни, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботни
ташкил қилади;
-давлат
хизматлари марказлари моддий-техник таъминланишини, шу жумладан, мобиль (сайёр)
давлат хизматларини кўрсатишни ташкил этади;
- юридик ва жисмоний шахсларнинг
мурожаатлари билан ишлашни ташкил қилади;
-ваколатига
кирадиган тезкор, ташкилий, кадрлар, молия, ишлабчиқариш-хўжалик ва бошқа масалаларни
ҳал этиш билан шуғулланади.