Қаипназаров Максет Байниязович | Қорақалпоғистон Республикаси Архив иши бошқармаси раҳбари | |
Mанзил: | 230100, Нукус шахри, А.Шамуратова кучаси, 93 а уй | |
Teлефон: | 0(361) 222-05-39 | |
E-mail: | kr.aib@exat.uz | |
Қабул кунлари: | Душанба, жума 10:00-12:00 |
Қорақалпоғистон Республикаси архив иши бошқармасининг
Н И 3 О М И
1. Қорақалпоғистон
Республикаси Архив иши бошқармаси (кейинги уринларда “бошқарма” деб юритилади) республикада архив иши бўйича давлат бошқарувининг махсус ваколатли органи ҳисобланади. У Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” Агентлигига
(кейинги уринларда “Ўзархив” Агентлиги) ва Қорақалпоғистон Республикаси
Вазирлар Кенгашига буйсунади ҳамда ўз фаолияти ҳақида уларга ҳисобот бериб туради.
2.
Бошқарма тизимига Қорақалпоғистон
Республикаси Марказий давлат архиви
ва туман
давлат архивлари киради. Қорақалпоғистон Республикаси Марказий давлат архиви ўз фаолияти
жараёнида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ва Қорақалпоғистон
Республикаси архив иши бошқармасига буйсунади. Туман давлат
архивлари ўз фаолияти жараёнида улар жойлашган туман ҳокимликлари ва Қорақалпоғистон
Республикаси архив иши бошқармасига бўйсунади.
3. Бошқарма ўз
фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси
қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларига, Қорақалпоғистон
Республикаси Конституциясига, Қорақалпоғистон Республикаси Қонунларига, Қорақалпоғистон
Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қарорлари ва фармойишларига,
“Ўзархив” Агентлигининг низомлари, йўриқномалари, қоидалари, буйруқлари ва кўрсатмаларига
ҳамда ушбу Низомга амал қилади.
4.Бошқарма ўзига
юклатилган вазифаларни бевосита, шунингдек унга бўйсунувчи, ўз фаолиятини бошқарма томонидан
тасдиқланган низомлар асосида Қорақалпоғистон
Республикаси Марказий давлат архиви ва туман
давлат архивлари орқали амалга оширади.
II. Бошқарманинг асосий вазифалари ва функциялари.
5. Бошқарманинг асосий вазифалари қуйидагилар:
республикада архив иши ва
иш юритиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
республикадаги ташкилотлар, бошқарув органлари,
хўжалик субъектлари, корхоналар, фермер
хўжаликлари, давлат архивлари, идоравий ва
идоралараро архивларда архив иши ва иш юритиш соҳасидаги қонун ҳужжатларининг бажарилиши устидан таъсирчан назоратнинг амалга оширилишини таъминлаш;
ташкилотларда архив иши ва иш
юритиш ҳолатини таҳлил қилиш, бу соҳани ривожлантиришнинг қонуниятлари ва тенденциясини ўрганиш,
Қорақалпоғистон Республикаси Марказий давлат архиви ва туман давлат архивларида сақланаётган Қорақалпоғистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларини жамлаш, шакллантириш, сақловини таъминлаш, давлат ҳисобини олиб бориш ва улардан фойдаланиш;
республикадаги давлат архивларининг
архившунослик, ҳужжатшунослик ва археография масалалари бўйича
услубий ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, илмий-тадқиқот
натижалари ва илмий-техника ютуқларини архив муассасалари ва идоравий архивлар
амалиётида жорий этиш;
республикадаги ташкилотлар, давлат архивлари ва
бошқа архив тармоқларининг архив иши ва иш юритиш соҳасини ривожлантириш ва
такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, Қорақалпоғистон
Республикаси Марказий давлат архиви ва туман давлат
архивларини бошқариш, уларнинг самарали фаолият
кўрсатишини таъминлаш;
архив иши соҳасидаги мамлакатимиз ва чет эл илғор иш тажрибаларини ўрганиш
ва жорий этиш;
Қорақалпоғистон Республикаси Миллий архив фондига тааллуқли маълумотлар
базасини ўзида сақлайдиган электрон архивлар
тузишни ва фаолият кўрсатишини мувофиқлаштириш
ва назорат қилиш.
6. Бошқарма ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
республикада архив иши
ва иш юритишнинг миллий дастурлари ва концепцияларининг амалга оширилишини ташкил қилади;
Қорақалпоғистон Республикаси Марказий давлат архиви ва туман давлат архивларида сақланаётган Қорақалпоғистон Республикаси Миллий архив
фондини ҳужжатлар билан жамлаш, давлат ҳисобини олиб бориш, сақловини таъминлаш, улардан фойдаланиш масалалари бўйича таклифлар,
қарор ва фармойишлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ҳамда белгиланган тартибда Қорақалпоғистон
Республикаси Вазирлар Кенгашига киритади ва уларнинг амалга оширилишини таъминлайди;
Қорақалпоғистон Республикаси Марказий давлат архиви ва туман давлат архивларида Қорақалпоғистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларини жамлаш, рўйхатдан ўтказиш, давлат ҳисобини олиб бориш, сақловини таъминлаш ва улардан фойдаланиш
ишларини ташкил этади;
республикада архив иши соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя қилинишини назорат қилиб боради ва мониторинг юритади;
бошқарманинг фонд каталоги асосида давлат,
идоралараро ва идоравий архивларда сақланаётган Қорақалпоғистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларининг, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Миллий архив фонди тўғрисидаги Низомга асосан жамоат ташкилотлари ва фуқароларнинг мулки бўлган ҳужжатларнинг ҳисобини олиб боради ҳамда улар тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” Агентлигига тақдим этади;
республикада архив ишини ривожлантиришнинг жорий ва истиқболли режаларини
ишлаб чиқади, уларнинг бажарилишини таъминлайди;
белгиланган тартибда Қорақалпоғистон
Республикаси Марказий давлат архиви ва туман давлат
архивларини такомиллаштириш ишларини ташкил этади ва олиб
боради;
давлат архивларининг тармоғи ва тузилмасини такомиллаштириш бўйича белгиланган
тартибда иш олиб борилишини ташкил қилади, республикада давлат архивларини ташкил этиш ёки фаолиятини тугатиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига таклиф киритади, янги архивлар
тузиш бўйича Қорақалпоғистон
Республикаси Вазирлар Кенгаши қарори лойиҳасини ишлаб чиқади ва бу лойиҳани Қорақалпоғистон
Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан “Ўзархив” агентлиги ҳамда молия вазирлиги билан келишишга тақдим этиш борасида ташкилий ишларни амалга
оширади;
Қорақалпоғистон Республикаси Марказий давлат архиви ва туман давлат архивларининг услубий ишларини ташкил қилади, архившунослик, ҳужжатшунослик
ва археография масалалари бўйича илмий-тадқиқот натижаларини, шунингдек
илмий-техника ютуқларини архив иши амалиётига жорий этиш чораларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
ҳужжатларнинг илмий ва амалий қийматини, шу жумладан давлат ахборот ресурсларини, ҳужжатларнинг электрон нусхаларининг экспертиза қилинишини ва уларни давлат архивларида доимий сақлаш учун ажратилишини ташкил қилади;
республика
корхоналари, муассасалари, ташкилотлари ва фуқароларнинг тарихий-ҳужжатли ёдгорликларини тўплаш бўйича мурожаатларини белгиланган тартибда кўриб чиқади ва уларни «Ўзархив» агентлигига тақдим этади, махсус
рухсатномалар рўйхати асосида уларнинг тўплашни назорат қилиб боради;
белгиланган тартибда Қорақалпоғистон
Республикаси Марказий давлат архиви ва туман давлат
архивларида сақланаётган Қорақалпоғистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларининг
таркиби ва мазмуни тўғрисидаги ахборотли маълумот адабиётларининг нашр этилишини ташкил
қилади;
республикада
ҳужжатлари Қорақалпоғистон Республикаси Миллий архив фонди таркибига киритилиши лозим бўлган корхоналар, муассасалар ва
ташкилотлар тоифасини белгилайди;
республика ва чет эл архивларининг илғор иш тажрибаларини ўрганади ва оммалаштиради,
архив иши ва иш юритишдаги ҳужжатларни ташкил этиш бўйича кенгашлар,
семинарлар, машғулотлар ўтказади;
қонунчиликда белгиланган тартибда давлат архивлари томонидан пуллик
хизмат кўрсатишни ташкил қилади ва кенгайтиради;
республикада
архив иши ва иш юритишни янада ривожлантиришга йўналтирилган чет эл инвестицияларини, грантлар ва чет элнинг бошқа
лойиҳаларини жалб этишни ҳамда сифатли
амалга оширишни таъминлайди;
Қорақалпоғистон Республикаси Марказий давлат архиви ва туман давлат архивлари фаолиятига
раҳбарлик қилади, ҳокимлар билан ҳамкорликда идоралараро шахсий таркиб ҳужжатлари бўйича архивлар
фаолиятига услубий раҳбарлик қилади ва уларнинг Низомларини тасдиқлайди;
давлатга қарашли бўлмаган Қорақалпоғистон Республикаси Миллий архив
фонди ҳужжатларини сотиб олишда давлатнинг имтиёзли ҳуқуқидан фойдаланишда Қорақалпоғистон
Республикаси Марказий давлат архиви ва туман давлат
архивларига кўмаклашади;
бошқарма ва давлат архивларининг молиялаштирилиши ва харажатлари
юзасидан республика бюджети лойиҳасига таклифлар ишлаб чиқади, уларнинг
молиялаштирилиши ва сарфланишини назорат қилиб боради;
республикадаги давлат ва идоравий архивлар ҳамда корхоналар,
муассасалар, ташкилотларнинг иш юритиш хизмати ходимларини қайта тайёрлаш ва
уларнинг малакасини оширишни ташкил этади;
архив иши ва иш юритиш соҳасидаги кадрларни
сифатли тайёрлашда республикадаги олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ўқув
юртларига кўмаклашади;
Қорақалпоғистон Республикаси Миллий архив фонди
электрон ҳужжатларининг ва ахборот ресурсларининг ҳимояси ташкил
этилишини таъминлайди;
Қорақалпоғистон Республикаси Миллий архив фондини ўта қимматли ва нодир
ҳужжатларининг
суғурта нусхалари яратилишини ташкил қилади;
фуқароларнинг мурожаатлари ўз вақтида кўриб чиқилишини ташкил қилади, консуллик
сўровлари бажарилишини таъминлайди.
Бошқарма шунингдек, амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа функцияларни ҳам
бажаради.
III Бошқарманинг хуқуқлари ва жавобгарлиги
7. Бошқарма қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, туман
ҳокимликларига архив ишини янада яхшилаш ва иш юритиш ҳужжатларини
такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш;
маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқарув органларидан, корхона, муассаса
ва ташкилотлардан
(уларнинг мулкчилик шаклидан қатъий назар), идоралараро шахсий таркиб ҳужжатлари бўйича архивларидан
архив иши ва иш юритиш ҳужжатларини ташкил этиш ҳақида, шунингдек, бошқарма
ваколатига тегишли бошқа зарур маълумотларни сўраб олиш;
Қорақалпоғистон Республикаси Миллий архив фонди
ҳужжатларини доимий сақловчи Қорақалпоғистон Республикаси Марказий давлат архиви ва туман давлат архивларидан, идоралар,
корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан, кутубхоналар ва музейларнинг филилларидан,
шунингдек, фуқаролардан бошқарма фондлар каталоги учун тегишли маълумотларни олиш;
маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан
тугатилган ташкилотлар тўғрисида маълумот олиш, мулкчилик шаклидан қатьий назар республикадаги
корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар
ҳамда идоралараро шахсий таркиб бўйича архивлардан архив иши ва иш
юритиш ҳужжатларини ташкил этиш масалалари бўйича тегишли материаллар сўраб олиш, уларнинг вакиллари ҳисоботларини
тинглаш, аниқланган камчиликларни бартараф
этиш юзасидан бажарилиши зарур булган кўрсатмаларни бериш;
республика корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари томонидан ишлаб
чиқиладиган архив
иши ва иш юритиш ҳужжатларини ташкил этиш масалаларига доир низомлар, йўриқномалар, қоидалар, йиғмажилдлар номенклатуралари,
ўқув дастурлари ва бошқа меъёрий
ҳужжатларни келишиб бериш;
мансабдор шахсларнинг корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда
сақланаётган Қорақалпоғистон Республикаси
Миллий архив фонди ҳужжатларининг ўғирланиши, яроқсиз ҳолга келтирилиши, яширилиши, йўқотилиши ёки
ноқонуний йўқ, қилинишига олиб келган шароитлар яратганлиги ҳоллари тўғрисида
тегишли тергов органларига хабар қилиш;
архив иши ва иш юритиш масалаларини кўриб чиқиш учун доимий ва
вақтинчалик идоралараро комиссиялар, кенгашлар тузиш.
Шунингдек,
бошқарма ўзига юкланган вазифалардан келиб чиқадиган ўз ваколатлари доирасидаги бошқа ҳуқуқларга ҳам эгадир.
Бошқарманинг
масъул ходимлари ўз хизмат бурчларини бажариш учун корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг (уларнинг мулкчилик
шаклларидан қатьий назар) архивлари
ва иш юритиш хизматларига белгиланган тартибда кириш ҳуқуқига эгадирлар.
Бошқарма
республикада Қорақалпоғистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларини жамлаш, шакллантириш, давлат ҳисобини юритиш,
сақловини ва хавфсизлигини таъминлаш, архив ҳужжатларидан давлат, жамият
ва фуқароларнинг қизиқишлари учун фойдаланиш ҳамда Қорақалпоғистон
Республикаси Марказий давлат архиви ва туман давлат
архивлари фаолиятини
ташкил этишга жавоб беради.
IV. Бошқарма фаолиятини ташкил этиш.
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004-йил 3-февралдаги 49-сонли қарорининг 6-бандига мувофиқ бошқармага Қорақалпоғистон
Республикаси Вазирлар Кенгаши билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” Агентлигининг Бош директори томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бошлиқ раҳбарлик қилади.
Бошқарма бошлиғи:
бошқарма зиммасига юклатилган вазифалар ва
функцияларни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” Агентлиги низомлари, йўриқномалари, қоидалари, буйруқлари ва кўрсатмаларининг бажарилиши учун шахсан жавоб беради, бошқарма ходимларининг, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Марказий давлат архиви ва туман давлат архивлари директорларининг раҳбарлик фаолиятидаги жавобгарлик даражасини белгилайди;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг қарорлари, фармойишлари ва кўрсатмаларига асосланган ҳолда уларнинг
ижросини таъминлаш мақсадида ўз тасарруфидаги ташкилотларга бажарилиши мажбурий бўлган тегишли буйруқ ва кўрсатмалар беради;
бошқарма аппарати ходимларини, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон
Республикаси Марказий давлат
архиви директорини, тегишли туман ҳокимлари билан келишилган ҳолда туман давлат архивлари директорларини лавозимга
тайинлайди ва лавозимидан озод қилади;
туман ҳокимликларига идоралараро шахсий таркиб ҳужжатлари бўйича архивлар директорларини ишга тайинлаш
ва ишдан озод қилиш тўғрисида таклифлар киритади;
бошқарма девонининг меҳнатга ҳақ тўлаш фондини,
штатлар жадвалини, бошқарма девони ва давлат архивларини молиялаш
харажатлари сметасини тасдиқлайди, Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги билан
келишилган ҳолда меҳнатга ҳақ тўлаш ҳамда рағбатлантириш тизими ва миқдорини ўрнатади.
9. Бошқарма ходимларининг умумий сони ва тузилмаси
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
10. Бошқармада таркиби 5 кишидан иборат дирекция тузилади:
Бошқарма бошлиғи (дирекция раиси) ;
Марказий давлат архиви директори (раис ўринбосари) ;
бош мутахассис (дирекция котиби) ;
туман давлат
архивларининг директорларидан иккита.
Дирекциянинг Низоми ва унинг шахсий таркиби бошқарма бошлиғи томонидан тасдиқланади.
Дирекция
ўз мажлисларида республикада архив иши ва иш юритишни ривожлантириш жорий ва
истиқбол режаларининг бажарилиши, услубий қўлланма ва меъёрий ҳужжатлар лойиҳалари, идоралараро муносабатларни
ривожлантириш ҳамда давлат ва идоравий архивлар
ҳамда корхона, муассаса, ташкилотларнинг архив иши ва иш юритиш хизматлари билан боғлик, бошқа масалаларини кўриб чиқади.
11. Республиканинг давлат ва идоравий архивларида сақланаётган
Қорақалпоғистон Республикаси
Миллий архив фонди таркибини белгилаш ва ҳужжатлар қимматлилигини экспертизадан
ўтказиш корхона, муассаса ва
ташкилотлар ҳужжатларини ташкиллаштириш
ва иш юритиш билан боғлиқ, амалий масалаларни кўриб чиқиш учун бошқарма ҳузурида эксперт-текширув комиссия (ЭТК)си
фаолият кўрсатади; унинг шахсий
таркиби ва низоми бошқарма бошлиғи томонидан тасдиқланади.
12. Бошқарма мустақил
сметага эга бўлиб,
Қорақалпоғистон Республикаси давлат архиви
ва туман давлат архивларини
ҳисобга олган ҳолда республика бюджети ҳисобидан молиялаштирилади.
13.Бошқарма юридик
шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган
ҳамда ўз номи ёзилган муҳр ва бланкаларга, банк муассасаларида хисоб-китоб ва
бошқа ҳисоб рақамларига эга бўлади.
14.Бошқармани
қайта ташкил этиш ва фаолиятини тугатиш ишлари Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари асосида амалга
оширилади.