Соҳада бюджети маблағларини мақсадли ва самарали ишлатилиши бўйича вазифалар белгилаб берилди
Давлатимиз раҳбари ҳузурида жорий йилнинг 16-январида макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни таъминлаш бўйича ўтказилган кенгайтирилган йиғилишда Давлат бюджети маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича бир қатор муҳим вазифалар белгиланган эди.
Йиғилишда белгиланган вазифаларни бажариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси масъул ходими Ш.Гаффаров ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари Н.Ерлепесов раҳбарлигида тегишли соҳалар тизимида бюджет маблағларининг мақсадли ва самарали ишлатилиши устидан мониторинг ва назоратни тизимини ўрнатиш бўйича муҳокамалар ўтказилиб ва бир қатор вазифалар белгилаб олинди.