Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил
10-сентябрдаги ПҚ-373-сон қарорига мувофиқ деҳқон хўжаликларини ташкил этиш учун ажратилган майдонларга “Бир ҳудуд-бир маҳсулот” ва кооперация тамойиллари асосида сердаромад ҳамда экспортбоп экинларни оқилона жойлаштириш, кафолатли ҳарид қилиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, экспорт салоҳиятини ошириш бўйича Амударё туманида кўргазмали ўқув семинари ташкил қилинди.
Мазкур ўқув семинарга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси Ф.Эрманов, ўринбосари Д.Кайпов, туман ҳокими С.Хожаметов ҳамда барча туманлардаги қишлоқ хўжалиги бўйича ҳоким ўринбосарлари, қишлоқ-хўжалиги соҳа масъуллари, овул ва маҳалла фуқаролар йиғини раислари иштирок этдилар.