21.12.2024, Шанба

Давлат буюртмачилари ҳамда тадбиркорлик субъектларига «Бизнесга кўмак» тамойили асосида Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси мажлислар залида амалий семинар ташкил қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарининг 2023-йил 13-ноябрь кунги тадбиркорларнинг давлат харидларида иштирокини кенгайтириш, соҳада мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифларини ўрганиш мақсадида давлат буюртмачилари ҳамда тадбиркорлик субъектларига «Бизнесга кўмак» тамойили асосида Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси мажлислар залида амалий семинар ташкил қилинди.


Учрашувни  Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари Н.Ерлепесов очиб бериб, семинар иштирокчиларига бугунги амалий семинар тўғрисида маълумотлар берди. Шунингдек, мазкур семинарга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг бўлим бошлиғи Ҳ. Хайруллаев ва Б. Қодиров Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржасидан А.Хабибуллаев, Рақамли трансформация марказидан С.Тургунов ҳамда МЧЖ «ХТ харид технологиялари» қўшма корхонаси мутахассиси Ш.Қосимова иштирок этишди.



Семинар ташкилотчилари томонидан давлат харидларига тадбиркорлик субъектлари ҳамда корпоратив буюртмачиларни кенг жалб қилиш юзасидан кенг тушунтиришлар бериб ўтилди. Тадбир давомида семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларига ташкилотчилар томонидан жавоблар олишди.