30.12.2024, Душанба

«Чорвачиликда инновацион технологиялар ва соҳа истиқболлари» атамасида Республика миқёсида илмий ва илмий техник конференцияси ташкил этилди

«Чорвачиликда инновацион технологиялар ва соҳа истиқболлари» атамасида Республика миқёсида илмий ва илмий техник  конференцияси  ташкил этилди 

Жорий йилнинг 15 ноябр куни Пойтахтимиздаги “Ёшлар маркази”нинг мажлислар залида Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиали томонидан «Чорвачиликда инновацион технологиялар ва соҳа истиқболлари» атамасида Республика миқёсида илмий ва илмий техник  конференцияси  ташкил этилди.




Унда Қозоғистон Республикасининг “ “QS World University Rankings” ” 500 талигига кирадиган Қозоғистон миллий аграр тадқиқот университети профессор-ўқитувчилари, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ-хўжалиги вазирлиги хузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш  қўмитаси раҳбарияти, Ветеринария дори воситалари ва озуқобоп қўшимчаларининг сифат ва муомаласи назорат бўйича давлат илмий маркази мутахассислари, таянч ўқув юртимиз бўлган Самарқанд ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети раҳбарияти, филиал профессор-ўқитувчилари, ёш докторантлар  ва талаба-ёшлар онлайн ва оффлайн тарзда иштирок этишди. Тадбирнинг  ҳурматли меҳмонлари дутор оҳанглари остида, миллий анъаналаримиз асосида нон ва туз билан кутиб олинди.  






Конференцияни филиал директори, биология фанлари доктори, профессор А.Есимбетов кириш сўзи билан очиб берди. Тадбирга онлайн тарзда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси қишлоқ-хўжалиги вазирлиги хузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш  қўмитаси раисининг биринчи    ўринбосари, профессор Ш.Жаббаров конференция ишларига муваффақият тилади ва А.Есимбетовнинг яқинда профессор илмий унвонига эга бўлганлиги билан самимий муборакбод этди. Шундан сўнг, тадбирда иштирок этаётган профессор С.Мовлонов қўмита раҳбарияти номидан профессор илмий унвони дипломини тантанали равишда А.Есимбетовга топширди.  Конференция давомида чорвачилик соҳаси бўйича эришилаётган ютуқлар, сифат ва натижадорликнинг сезиларли даражада ортиб бораётганлиги,   тизимда янгича ёндашув асосида олиб борилаётган  ишлар, чорвадорлар учун яратилган шароитлар, соҳада учрайдиган камчиликлар ва уларни бартараф қилиш, олиб борилаётган ислоҳотларнинг самарадорлиги бўйича атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирилди ва соҳадаги долзарб масалалар муҳокама қилинди. Маърузачиларнинг чиқишлари тингланиб, ўзаро фикр-мулоҳазалар алмашинди. Иштирокчилар томонидан  ҳам саволлар берилди ва таклифлар билдирилди. Тадбир якунида  фаол иштирок этганларга ташаккурнома  топширилди.   Ушбу конференция тўпламига   Эрон Ислом Республикаси ва Қозоғистон Республикаларидан тезислар киритилди.  Юқори савияда ташкил этилган конференция иштирокчилари чорвачилик соҳаси бўйича тўлақонли маълумотларга эга бўлишди.