21.12.2024, Шанба

Аҳолини сифатли интернет билан таъминлашда олиб борилаётган ишлар

Қорақалпоғистон Республикасида АКТни ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар ва режалар тўғрисида маълумот

 

Вазирлар Кенгаши Раиси – Фарход Уразбаевич Эрманов (2022 йил декабр ойидан)

Ҳудудий бошқарма бошлиғи – Баекеев Тимур Реймбаевич (2018 йил 21 феврал санасидан)

(аҳоли сони – 1 939 463 нафар, оилалар сони415 224 та, хонадонлар сони 322 минг)

 

Молиявий кўрсаткичлар:

2023 йил III чорак давомида Қорақалпоғистон Республикаси бўйича кўрсатилган АКТ хизматлари ҳажми 495,1 млрд.сўмни ташкил этган бўлиб, ўсиш суръати 122,3 фоиз. Компьютер дастурлаш хизматлари ҳажми 6,3 млрд.сўмни ташкил этиб, ўсиш суръати 105,4 фоиз.

Инфратузилмани ривожлантириш бўйича:

Қорақалпоғистон Республикасида замонавий телекоммуникация хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида, телекоммуникация станциялар сони 200 тага, ва умумий сиғими 92,9 минг рақамга етказилди.  Шунингдек, йил бошидан
3 538 км
(2022 йил давомида 3,390 минг км тортилди ва жами 13 122 кмга етказилди) оптик толали алоқа линиялари қурилиб, умумий узунлиги 16,6 минг кмга, жами OLT ускуналар сони 111 тага етказилиб жорий йилда кенг полосали портлар сони 62 136 тага (2022 йил давомида 40,6 минг ўрнатилиб 219,0 минг портга етказилди) оширилиди ва умумий сиғими 281,2 мингтага етказилди.

Телекоммуникация тармоқларини ривожлантириш билан бир қаторда Қорақалпоғистон Республикасида 2 368 та ижтимоий соҳа объектларига, жумладан 908 та дан 774 та (85,2 фоиз) халқ таълими,
467 та
дан 462 та (98,9 фоиз) мактабгача таълим, 258 та дан 255 та (98,8 фоиз) тиббиёт муассасалари, 452 та дан 425 та (94,0 фоиз) МФЙ бинолари ва 283 та (100 фоиз) профилактика инспекторлари хизмат хоналарига қадар оптик толали алоқа линиялари қурилиб, юқори тезликдаги Интернет хизматларига уланган.

Қорақалпоғистон Республикасида мобил алоқа қамровини кенгайтириш ва сифатини яхшилаш мақсадида 80 та янги ва 213 та база станциялар (Режа: 2023 йил давомида 98 та янги ва 115 та мавжуд база станциялари модернизация) кенг полосали технологияларига модернизация қилинди. Ҳозирда аҳоли масканлари мобил алоқа билан 99,2 фоизга ҳамда кенг полосали мобил интернет хизмати билан 88,6 фоизга қамраб олинди.

Маълумот учун: Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикасида мобил алоқа база станцияларининг умумий сони 3 444 тани ва мобил абонентлар сони 1,4 миллион нафарни ташкил этмоқда.

Қорақалпоғистон Республикасида аҳоли яшаш масканлари рақамли телевидение сигналлари билан 100 фоиз қамраб олинган.

 

Ҳудудда Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида:

Ижро ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинаётган қарорлар шаффофлигини таъминлаш ҳамда иш самарадорлигини ошириш мақсадида “E-qaror” электрон тизими орқали жами 24 771 та (12 554 та ҳоким қарори, 6 041 та ҳоким фармойиши ва 6 176 та Кенгаш қарорлари) ҳужжатлар қабул қилинди.

Электрон ҳужжат айланиш ва ижро назорати тизимини (edo.ijro.uz) йўлга қўйиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасидаги маҳаллий давлат органлари ва ташкилотлар бугунги кунга қадар жами 1 288 та шартнома имзолаб, 7 081 та логин пароллар олишда шартномалар имзоланган.

442 та (100 %) мактабгача таълим муассасаларида “Болалар боғчаси”, 721 та (100,0 %) умумтаълим мактабларида “Электрон кундалик”, 136 та (95,1 %) уланиши лозим бўлган тиббиёт муассасаларида “Электрон поликлиника” ахборот тизими жорий этилди.

Шунингдек, республикада жорий этилган “Бозор нархи”, “Маҳалла”, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”, Электр энергияси ва Газ ҳисобини юритувчи, Сув сарфини онлайн кузатиш, сув ресурсларидан фойдаланишнинг реал вақт режимида мониторинг қилиш ва ҳисобини юритиш ва бошқа ахборот тизимларининг жорий этилиши ҳамда бир-бирига интеграция қилинишида тегишли вазирлик ва идораларга кўмаклашилди.

IT-хизматлар, шу жумладан компьютер дастурлаш хизматлари ҳажмини ошириш бўйича:

2023 йилдан шу кунгача 10 та (2022 йилда 25 та) компания “IT парк”нинг резиденти сифатида рўйхатдан ўтди жами резидентларнинг сони 35 тага етказилди.

Мазкур “IT парк” резидентлари томонидан 2023 йил III чорак   бўйича кўрсатилган хизматлар ҳажми 6,4 млрд.сўмни ташкил қилди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8 баробарга ўсиши таъминланди (2022 йил якунида 2,07 млрд.сўмни ташкил этган).

Бундан ташқари, III чорак давомида ахборот технологиялари соҳасида ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида жами 716 нафар (2022 йил давомида 1 646 нафар) фуқаро рўйхатдан ўтди ва уларнинг умумий сони 2 442 тани ташкил қилди.

Шунингдек, ёшларга IT соҳасида қулай шароит яратиш, қўшимча иш ўринларини ташкил этиш ҳамда кадрлар малакасини ошириш ва мутахассисларни тайёрлаш мақсадида 2022 йилда Мўйноқ туманида, жорий йили Беруний туманида “Масофавий хизматлар экспорти маркази” ташкил этилди, шу билан бирга IT парк резиденти бўлган “Sigma Express and Logistics group” МЧЖ томонидан  295 минг АҚШ долларга тенг экспорт қилинди.

 

Почта хизматлари бўйича:

Бугунги кунда Республикадаги барча аҳоли масканларига мавжуд
14 
та
почта алоқа боғламаси ва 107 та почта алоқа бўлимлари орқали почта алоқа хизматлари кўрсатилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 14 декабрдаги “Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ–4921-сон қарори билан почта алоқа хизматларини тўлиқ автоматлаштириш ва 2025 йилга қадар почта хизматларининг ривожланиши глобал рейтингида мамлакатимизни биринчи 50 та мамлакатлар қаторига киритиш белгиланди.

Белгиланган вазифалар доирасида почта жўнатмаларни hybrid.pochta.uz веб-сайти орқали қабул қилиш ва етказиб беришни онлайн кузатиб бориш хизмати йўлга қўйилди. Бугунги кунда, мазкур хизматдан 409 та давлат органлари ва бошқа корхона ва ташкилотлар шартномалар асосида фойдаланмоқда.

Шу билан бирга, маҳаллий тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларини Республика миқёсида Интернет орқали савдога чиқариш, реклама қилиш ва маҳсулотларини харидорларга етказиб бериш имкониятини берувчи “Миллий онлайн савдо майдонча” тизими йўлга қўйилиб, unisavdo.uz сайти ишга туширилди. Бугунги кунда мазкур тизим орқали 11 та тадбиркорларнинг 1 078 та товар маҳсулотлари сайтга жойлаштирилди.

Аҳолига давлат хизматларидан фойдаланишда қулайликлар яратиш мақсадида Республиканинг олис ҳудудларида жойлашган Почта алоқа бўлимларида 63 турдаги давлат ва 2 турдаги банк хизматларидан фойдаланиш имкониятини яратилиб, босқичма-босқич хизмат турларининг сонини кенгайтириш чоралари кўрилмоқда.

Почта хизмати сифатини ошириш, почта жўнатмалари ва газета журналларни ўз вақтида етказиб бериш мақсадида “Ўзбекистон почтаси” АЖ Қорақалпоғистон филиали 4 та Volkswagen (Caddy Cargo), 2 та “Дамас” автомашиналари ва 24 та электроскутер ҳамда 44 та велосипедлар билан таъминланди.

Аҳолидан коммунал хизмат ва бошқа тўловларни онлайн режимда қабул қилиш бўйича почта ходимлари 122 та махсус мобил онлайн касса аппарат қурилмалари билан таъминланиб, хизмат кўрсатиш ҳудудида онлайн тўловларни қабул қилмоқда.

Почта соҳасида қўшимча даромад келтириш мақсадида алоқа бўлимларида суғурта хизматлари ва лотерея билетларини сотиш йўлга қўйилган.

 

Бешта муҳим ташаббус доирасида амалга оширилган ишлар:

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус, жумладан учинчи ташаббус доирасида 2020 – 2021 йилларда туман ва шаҳарларнинг барчасида 17 та рақамли технологиялар ўқув марказлари ташкил этилди. Ушбу ўқув марказларида, бугунги кунга қадар 13 797 нафар ёшлар ўқитилди ва улардан ўқишни муваффақиятли тугатганларига сертификатлар тақдим этилди. (Мавжуд ўқув марказларида йилига мингдан ортиқ ёшлар қамраб олинади).

Шу билан бирга Республикадаги мавжуд умумтаълим мактабларида рақамли технологиялар йўналишида ташкил этилган 1 081 та (1081) тўгаракларда 26,4 минг нафар ўқувчи ёшлар жалб қилинди.

Шунингдек, ёшларни бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУнинг Нукус филиалида Инкубация маркази ташкил этилди. Ҳозирда Қорақалпоқ давлат университети биносида Инкубация марказини ташкил қилиш учун хоналар ажратилиб жорий таъминланган.

“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси бўйича:

Бирлашган Араб Амирликлари билан ҳамкорликда амалга оширилаётган “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида
бугунги кунга қадар Қорақалпоғистон Республикасида 131 093 нафар ёшлар www.uzbekcoders.uz сайти орқали рўйхатдан ўтиб, 65,4 минг нафари
битирувчи сертификатини қўлга киритган.

Ўқув курсларини аъло даражада тугатган ва сертификат олган 7 730 та тингловчилар кредит олиш хоҳишини билдирган ва 5 432 та тингловчиларга жами 39,7 млрд.сум кредит маблағлари ажратилди.

Бугунги кун ҳолатига кўра “Coursera” лойиҳаси доирасида Қорақалпоғистон Республикасида www.uzbekcoders.uz портали орқали бепул рўйхатдан ўтганлар жами 5 875 нафарни ташкил этди.

Шу билан бирга, ҳозирги кунда худудда жами 120 та халқаро
IТ-сертификатини олган.

 

2023 йил давомида Қорақалпоғистон Республикасида Ахборот технологияларини янада ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган ишлар:

 Жумладан:

- Нукус шаҳрида Аструм негизида IT Академия ташкил қилинади;

 - IT парк резидентлар сони 40 тага етказилади ва улар томонидан қўшимча 125 та янги иш ўрин яратилади;

 - Йил якунига қадар 3,9 минг км. оптик толали алоқа линиялари қурилади ва умумий узунлиги 16,8 минг километрга етказилади. Шунингдек, 61,8 минг кенг полосали портларни ўрнатиш орқали аҳоли яшаш масканлари 86 фоизга оптик толали алоқа билан қамраб олинади ҳамда 228 та янги мобил станциялар ўрнатилади ва модернизация қилинади;

- Жами 10 минг дан ортиқ давлат хизматчилари ва ёшларнинг ахборот технологиялари бўйича саводхонлиги оширилади. (Тошкент ахборот технологиялари университетининг Нукус филиали3 775 нафар, шаҳар ва туманлардаги IT марказлар – 4 000 нафар, IT парк резидент-корхоналари - 3 000 нафар);

- ахборот коммуникация технологиялари кўлами 656 млрд.сўмга, шундан компьютер дастурлаш хизматлари 6,8 млрд.сўмга етказилади;

- IT компаниялар томонидан хизматлар экспортини 1 000 минг АҚШ долларга етказилади.

Бунинг учун, Нукус шаҳри ва Беруний туманида ахборот коммуникация технологиялари қўллаш орқали масофадан хизматлар кўрсатиш марказлари (IT аутсорсинг) ташкил қилинади.