Жорий йилнинг 14 сентябрида Элликқалъа туманидаги
”Қаватқалъа” маҳалла фуқаролар йиғинида “Обод хонадон”, Обод кўча”, Обод
маҳалла” мезонлари асосида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш
мақсадида ҳудудга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси Ф.Эрманов,
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.Мусаев,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикасидаги Халқ
қабулхонаси мудири С.Худайбергенов ва алоқадор масъул ходимлар ташриф буюрди ҳамда
уларга туман ҳокими С.Авезов ҳамроҳлик қилди.
Меҳмонлар дастлаб мазкур маҳалла биноси олдида
маҳаллада истиқомат қилаётган аҳоли ва овул фаоллари, нуронийлар, маҳалланинг
бешлик вакиллари билан очиқ мулоқот қилдилар. Мезонлар доирасида ҳар бир кўчада
амалга ошириладиган ишлар юзасидан кенгроқ маълумот берилди. Сўнг мезонлар
доирасида ҳудудда амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар ва ташриф якунида
маҳалладаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олдилар.