Жорий йилнинг 13-сентябрида Вазирлар Кенгашининг кичик мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6166-сон Фармони ҳамда 2021 йил 31 майдаги “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5132-сон Қарорининг ижроси юзасидан ўқув семинар ўтказилди.
Унда, Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари Б.Отемуратов, Ўзбекистон Адлия вазирлигининг вакили Ж.Бобоев, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири Э.Турсунов ва идора ташкилотларнинг мутахассислари иштирок этиб, “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолиятининг ижобий томонлари тушунтирилди. Шунингдек, ўқув семинар иштирокчиларининг саволларига мутахассислар томонидан жавоблар берилди.