Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2023 йил 16 февралдаги “2023 йилда қайта тикланувчи энергия
манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора
тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-57-сонли қарорига мувофиқ муқобил энергетикани ривожлантириш,
қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни барча
соҳаларга жорий қилиш юзасидан республикамизда бир қанча топшириқлар берилган.
Шундан, жорий йилнинг якунига
қадар
- Ижтимоий соҳа объектлари ва
давлат идораларида 12,3 МВт қуёш панеллари ва 26 минг литр сув иситиш
ускуналари ўрнатиш,
- Тадбиркорлик субъектлари
бино ва иншоотларининг том қисмида
14,1 МВт қуёш панеллари,
- Кўп қаватли уйларнинг том
қисмида 0,7 МВт ва аҳоли хонадонларда
7,4 МВт қуёш панеллари ҳамда
19,8 минг литр қуёш сув иситиш ускуналари ўрнатиш режалаштирилган.
Шунингдек, Қорақалпоғистон
Республикаси Жўқорғи Кенгесини Призидиумининг 2023 йил 1 июнь кунги 1208-сонли
қарорини инобатга олиб, қайта
тикланувчи энергияни ишлаб чиқарувчи ускуналарни етказиб берувчи ва ўрнатувчи
таъминотчи корхоналар ўз тижорат таклифларини жорий йил 20 июнь санасигача
Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг Нукус шаҳри,
230100, Ислом Каримов кўчаси р/ў почта манзилига ҳамда www.qr.chamber.uz, www.chamber.uz
электрон почтасига жунатишингизни сўраймиз.