21.12.2024, Шанба

Жорий йилнинг 2 май куни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси Ф.Эрманов Исроил давлатидан ташриф буюрган “Netafim”, “Sun Energy Green” ва “Razor Engineering” компания вакиллари билан учрашдилар.

Жорий йилнинг 2 май куни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси Ф.Эрманов Исроил давлатидан ташриф буюрган “Netafim”, Sun Energy Green” ва “Razor Engineering” компания вакиллари билан учрашдилар.


Учрашув давомида, Netafim компаниясининг сув сифати, миқдори ва тупроқ унумдорлигини сақлаб қолган ҳолда экинлар ҳосилдорлигини ошириш ва яхшилашга мўлжалланган томчилатиб суғориш тизимлари ва сув билан боглиқ бошқа технологик ечимларни ишлаб чиқариш, “Sun Energy Green” компанияси томонидан тадбиркорларга объектни баҳолашдан тортиб, замонавий объектларни қуриш ва таъмирлаш, шунингдек, қуёш енергияси учун компонентларни лойиҳалаш ва ишлаб чиқаришгача бўлган барча соҳаларда ёрдам кўрсатиш ҳамда Razor Engineering компаниясининг радиациявий ҳимоя, акустик режалаштириш ва шовқинни камайтириш ечимлари бўйича маслаҳат ва режалаштириш ишлари кўриб чиқилди. Кўриб чиқилган масалалар юзасидан чора тадбирлар белгилаб олинди.