Жорий йилнинг 17 апрель куни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар
Кенгаши катта мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил
16 февралдаги “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбааларини ва энергия
тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ-57-сонли қарори ижроси юзасидан Қорақалпоғистон Республикасида амалга
оширилаётган ишлар тўғрисида амалий семинар ўтказилди. Семинар кун тартибида:
1. Ерлепесов Нурлан Умирзакович- Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг биринчи
ўринбосари - |
Қорақалпоғистон Республикасида ПҚ-57 сон қарор
бўйича амалга оширилган ва амалга оширилиши режалаштирилган ишлар; |
2. Турдалиев Аброрхўжа Акбарович – Марказий банк
бошқарув раисининг ўринбосари- |
Қуёш панеллари ўрнатишга кредит ажратиш бўйича
Марказий банк томонидан тижорат банкларига яратилган қулайликлар; |
3. Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи Ботир Артиқовга- |
ПҚ-57 сон қарор бўйича қуёш панеллари ўрнатган тадбиркорлик
субъектларига берилган солиқ имтиёзлари; |
4. Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий
электр тармоқлари бошлиғи
ўринбосари Илхам Бабаниязовга |
ПҚ-57 сон қарор бўйича ёқилғи қўйиш шахобчаларига
қуёш панеллари ўрнатиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ва аҳолига
ўрнатилган қуёш панеллари бўйича “қуёшли хонадон” дастури тўғрисида
тушунчалар берилди.
|