Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси
Ф.Эрманов “Осиё инфратузилма инвестициялар банк” вакиллари билан учрашди.
Учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 декабрь кунги ПҚ-459-сонли қарори асосида “Осиё инфратузилма инвестициялар банк” маблағлари ҳисобидан лойҳа қиймати 197,0 миллион доллар бўлган Қорақалпоғистон Республикасининг 6 та туманида, жумладан Нукус шаҳри, Тахиатош, Тўрткўл, Чимбой, Шуманай, Элликқалъа туманларида ичимлик сув таъминотини яхшилаш ва 10 та туман жумладан Амударё,Бузатов, Қораўзак, Кегейли, Қўнғирот, Шўманай, Тахтакўпир, Тўрткул,Чимбой ва Нукус туманлар марказида оқова сув тизими қуриш режалаштирилган.
Ушбу лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш учун зарур бўлган маълумотларни тўплаш, объектлар билан танишиш мақсадида жорий йилнинг 15-21 март кунлари Қорақалпоғистон Республикасига мутахассислар ташриф бўюришди.