Сўнги йилларда Республикамизда адолатли, инсон шаъни,қадр-қиммати улуғланган,эркин,фаровон ва халқпарвар давлат барпо этишга йўналтирилган ислоҳотлар доирасида фуқароларнинг виждон эркинлиги масалалари, жумладан “Ҳаж” ва “Умра” зиёратларини амалга оширишлари учун барча шароитларни яратиб бериш вазифасига жиддий эьтибор қаратилмоқда.
Ҳусусан,
2023 йил июнь ойидан бошлаб фуқароларни “Ҳаж” зиёратини ташкил этилиши
режалаштирилмоқда. Ушбу тадбирларни юқори даражада, очиқлик ва шаффофлик
тамойиллари асосида ташкил этилишида Дин ишлари бўйича қўмита марказий аппарати
ҳодимлари билан бир қаторда ҳудудий бошқармалар мутасаддиларининг соҳадаги
билим ва тажрибаси, шунингдек уларнинг ўз вазифаларига ҳалоллик билан ёндашувлари
муҳим аҳамият касб этади.
Юқоридагиларни
инобатга олган ҳолда ҳамда Қумита ҳодимлари орасида коррупциявий
хатти-ҳаракатларга йўл қўйилишини олдини олиш, уларни келтириб чиқарувчи сабаб
ва шарт-шароитларни бартараф этиш, мутасаддилар фаолияти очиқлиги ва
шаффофлигига эришиш ҳамда одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш
мақсадида;
2023 йил 11 март куни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар
Кенгашида шаҳар ва туманларнинг дин ишлари бўйича бош мутахассислари иштирокида
семинар-тренинг ташкиллаштирилди.
Семинарни Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича
Қумитанинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармасининг бош мутаҳассиси
олиб борди ва иғилганларга “Ҳаж”
ва “Умра” зиёратларини амалга оширишлари учун барча шароитларни яратиб бериш
вазифасига жиддий эьтибор қаратиш кераклигини таъкидлади.
Шундан
сунг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Коррупцияга қарши
ички назорот булими бошлиғи О.Сапаров ва Қорақалпоғистон Республикаси
Вазирлар Кенгашининг Юридик хизмати бошлиғи А.Иматовлар томонидан давлат
органлари фаолиятида коррупциявий омилларнинг олдини олишга қаратилган
қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳияти атрофлича тушунтирилди. Шу билан
бирга, соҳа мутахассислари ўзларини қизиқтириб келаётган саволларга
жавоблар олиб, бу борадаги билимларини янада мустаҳкамладилар.