2023 йил 28 январида Чимбой туманига Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Г.Халмуратова, Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва Меҳнат муносабатлари вазирлигининг ишсизларни ҳисобга олиш, ишга жойлаштириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш шуъбаси мудири Ш.Атаевлар ишчи гуруҳ аъзолари ташриф буюриб, аҳолининг яшаш шароитлари, туманнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш соҳаси, соғлиқни сақлаш соҳаси, аҳолининг бандлигини таъминлаш соҳаси, айниқса “Аёллар дафтари”га киритилган аёлларнинг бандлигини ўрганиб, соҳаларда учраётган муаммолар ва уларнинг ечими учун кўрилаётган чоралар бўйича жойларга чиқиб ўрганишлар ўтказди.