Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан жорий йил 3 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикаси шаҳар ва туманларида жойлашган хусусийлаштирилиши белгиланган давлат активлари жумладан, корхоналардаги давлат улушлари, бўш турган давлат мулки объектлари ва сотилиши белгиланган ер участкалари тўғрисида навбатдаги “Roadshow” (тақдимот) ўтказилди.
Нукус
шаҳридаги Ўзбекистон Савдо - саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси
бошқармаси биносида бўлиб ўтган мазкур тадбирда маҳаллий ҳокимликлар ҳамда
шаҳар ва туманларидаги йирик корхоналарнинг вакиллари ва 169 дан ортиқ
тадбиркорлар иштирок этди. Ўз ўрнида, Давактив агентлиги мутасаддилари
томонидан қатнашувчиларга “E-auksion” электрон савдо платформасидан фойдаланиш
бўйича “мастер-класс” ўтказилиб, савдо платформасида шахсий кабинет очиш,
онлайн электрон имзо олиш ва савдоларда қатнашиш учун аризалар бериш тартиблари
ҳам назарий ҳам амалий тушунтирилди.
“Roadshow” тақдимоти доирасида тадбиркорлар оммавий савдоларга чиқарилган 102 та давлат ва давлат иштирокидаги хўжалик жамиятлари активлари ва 2115 та ер участкалари ҳамда ижарага берилиши кўзда тутилган 524 та давлат мулклари билан танишдилар.
Бундан ташқари, аввалдан доимий фойдаланиш ёки умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида ўзларига тегишли бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириб олган 2 нафар фуқароларга тантанали равишда мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерлари топширилди ҳамда мазкур жараён тартиби бўйича тадбир қатнашчиларига тушунтиришлар берилди.
“Roadshow”
иштирокчиларига хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ оммавий савдоларда
сотилиши белгиланган ҳамда савдо жараёнидаги давлат активлари, шу жумладан,
шаҳар ва туманлардаги йирик активлар, маъмурий ҳамда ишлаб чиқариш бинолари
каби объектлар ва ер участкалари тўғрисида маълумотлар берилди.
Кўтаринки
руҳда ва савол-жавобларга бой ўтган “Roadshow” давомида Давактив агентлиги
директор ўринбосари Қахрамон Хакимов ва ҳудудий бошқарма бошлиғи Махсуд
Раджапов ва бошқа мутасадди раҳбарлари тадбир қатнашчилари ва ОАВ вакиллари
томонидан берилган бир қатор саволларга батафсил жавоблар бериб ўтдилар.
Шунингдек,
куннинг иккинчи яримида ОАВ вакиллари билан биргаликта Нукус шаҳар ва Тахиатош
туманларида жойлашган оммавий савдоларга чиқарилган давлат мулки объектларига
“Пресс-тур” ташкил этилди ҳамда маъсул ҳодимлар томонидан объектлар ҳақида ОАВ
вакилларига маълумотлар тақдим этилди.
Маълумот
учун: бу каби тақдимотлар ва учрашувлар (Roadshow) республикамизнинг барча
вилоятлари, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ўтказилади.