Бугунги кунда
мамлакатимизнинг барча ҳудудларида, шу жумладан Амударё туманида ҳам ғаллачилик
кластер корхоналари, ғаллачилик тармоғига эга фермер хўжаликлари томонидан
ғалла етиштириш бўйича ҳар йилги шартномавий режалар ортиғи билан бажарилиб, ғаллани
қайта ишлаш корхоналарининг йил давомида халқимизни сифатли ун ва ун
маҳсулотлари билан таъминлаш имконияти ошиб бормоқда.
Амударё туманида
буғдой етиштириш бўйича ўзига хос тажриба мактабига эга ғаллакорлар кўп. Биргина Дорман овули ҳудудидаги 20 та фермер хўжалигида ғаллачилик тармоғи мавжуд. Мазкур ҳудуддаги фермер хўжаликларининг 366 гектар буғдойзорларида ҳам жорий деҳқончилик йилида мўл ҳосил етиштирилди.
Буғдойзорларда озиқлантириш, бегона ўтлардан тозалаш, далаларни ўрим-йиғим мавсумига тайёрлаш ишларида деҳқонлар самарали фаолият олиб бордилар.
Айни кунларда Амударёлик ғаллакорлар етиштирилган қирмизи дон маҳсулотини нест-нобут қилмай, давлат омборларига топшириш, ҳосилнинг сўнгги мисқолигача йиғиштириб олиш ишларини уюшқоқлик билан олиб боришмоқда.
amudarya.uz