Жорий йил 18 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан
“Ўзбекистон тиббиёти — инсон қадри учун” мавзусидаги ўтказилган “Очиқ мулоқоти"
ҳамда давлатимиз раҳбарининг мамлакатимизнинг энг катта бойлиги бўлган аҳоли
саломатлигига, айниқса, унинг ҳимояси борасида ўзининг жонбозлигини
кўрсатаётган тиббиёт соҳаси ходимларига эътибори халқимиз ва халқаро ҳамжамият
томонидан кенг ва атрофлича муҳокама қилинди ҳамда эътироф этилди.
Ушбу тадбирда Президентимиз “Мен тиббиёт соҳаси вакиллари билан учрашувга узоқ тайёргарлик кўрдим ва унинг муддатини бир неча марта ортга сурдим. Чунки соҳадаги муаммолар жуда жиддий ва уларнинг ечими бўйича пухта режалар зарур. Керакли маблағлар манбаси аниқ бўлиши керак”, деб таъкидлаганидек, мулоқот давомида соғлиқни сақлаш тизимидаги жуда кўп муаммолар очиб берилди. Бундай ёндошув ўз навбатида соҳа истиқболини янада ойдинлаштирди.
Бу мамлакатимизда халқ саломатлигини мустаҳкамлаш борасида олиб
борилаётган изчил сиёсатнинг бевосита давоми ва ёрқин намунасидир.
Очиқ мулоқотда келгусида тиббиётни ривожлантиришнинг қуйидаги 7 та
асосий йўналишлари белгилаб берилди.
Жумландан,
1-йўналиш: бирламчи тиббий хизматларни аҳолига
яқинлаштириш ва уларнинг тармоғини кенгайтириш, тиббий хизматлар сифатини
ошириш;
2-йўналиш: тез тиббий ёрдам тизимини
ривожлантириш;
3-йўналиш: тиббиёт муассасаларининг
моддий-техника базасини яхшилаш, уларни замонавий тиббий ускуналар ва дори
воситалари билан таъминлаш;
4-йўналиш: шифокорлик касбининг мақоми ва
нуфузини ошириш, тиббиёт ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий-ҳуқуқий
ҳимоясини кучайтириш;
5-йўналиш: тиббиёт соҳаси учун юқори малакали
кадрларни тайёрлаш, тиббиёт ва фармацевтика таълими ва илм-фанини янада
ривожлантириш;
6-йўналиш: жамиятда соғлом турмуш тарзини
шакллантириш ва тўғри овқатланишни тарғиб этиш;
7-йўналиш: соғлиқни сақлаш тизими самарадорлигини
янада ошириш бўлиб, ушбу йўналишларнинг барчаси тиббий хизмат сифатини яхшилашга,
халқимиз соғлиғини кафолатли сақлашга қаратилган эзгу мақсадларни ўз ичига
олган.
Бу борада Президентимиз томонидан белгилаб берилган вазифалар асосида
олиб борилган амалий чора-тадбирлар натижасида тиббиёт соҳасини янада
ривожлантириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини яратиш бўйича янги
тизим шакллантирилди.
Ушбу “Очиқ мулоқот”да билдирилган ташаббуслар соҳа ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари томонидан катта мамнуният билан кутиб олинди.
Алоҳида таъкидлаб ўтишимиз жоиз, ўтган йили онкология, онкогематология,
хирургия, кардиология, эндокринология, шошилинч ва бирламчи тиббий ёрдам
йўналишларини чуқур ичига кириб, муаммоларини таҳлил қилдик ва бу йўналишларни
янада ислоҳ қилиш юзасидан янги тизим яратилмоқда.
Ҳурматли Президентимиз томонидан мазкур “Очиқ мулоқот”да
билдирилган ташаббусларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Қорақалпоғистон
Республикасида қуйидаги ишларни амалга оширишни ўз олдимизга мақсад қилиб
қўйганмиз.
Жумладан жорий йил апрель
ойида:
Ø
Биринчидан, жойларда оилавий шифокор пунктлари ва
оилавий поликлиникалар тармоғини янада кенгайтириш мақсадида:
- Нукус туманидаги “Кердер” ва Қораўзак туманидаги “Есимўзак”
оилавий шифокор пунктлари ташкил этилди;
- олис ва чекка ҳудудлардаги 57 та маҳаллаларда
контейнерлардан самарали фойдаланган ҳолда “Маҳалла тиббиёт пункт”лари ишга
туширилди;
- барча бирламчи тиббиёт муассасаларида 120 хил турдаги дори
воситалари таъминоти мунтазам йўлга қўйилди.
Ø
Иккинчидан, аҳолига кўрсатиладиган тиббий ёрдам
сифатини ошириш мақсадида:
- 54 минг нафар 18 ёшгача бўлган болалар педиатр, стоматолог,
эндокринолог ва ортопед шифокорлар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилди;
- ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларда тарбияланаётган туғма юрак
нуқсони бўлган 34 нафар болаларга юқори технологик жарроҳлик амалиёти ўтказилди;
- 22 мингдан зиёд 40 ёшдан ошган аҳоли юрак-қон томир ва
эндокрин касалликларига скрининг текширувлардан ўтказилди;
- “Темир дафтар”га киритилган оилалардаги 18 нафар
эҳтиёжманд беморларга юқори технологик жарроҳлик амалиёти ўтказилди;
- давлат-хусусий шериклик асосида «NephroCare Health Services
Central Asia» жамияти (Ҳиндистон)
билан ҳамкорликда қиймати
2,5 миллион долларлик Гемодиализ маркази фойдаланишга топширилди.
Ø
Учинчидан, тез тиббий ёрдам сифатини яхшилаш мақсадида
олис ва чекка ҳудудлар ҳисобланган Нукус шаҳридаги “Қаратов” маҳалласидаги,
Бўзатов туманидаги “Кўк сув” маҳалласидаги ҳамда Қўнғирот туманидаги
“Қорақалпоғистон” ва “Жаслық” маҳаллаларидаги тиббиёт муассасаларида жами 4
та тез тиббий ёрдам бригадалари ташкил қилинди.
Ø
Тўртинчидан, соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштиришни
янада жадаллаштириш мақсадида, тиббиёт ходимларини замонавий технологиялар ва
тиббиёт ускуналари билан ишлашни ўргатувчи курсларни ташкил этилиб, оилавий
поликлиникалар ва оилавий шифокорлик пунктларини 346 дона компьютер
жамланмалари билан жиҳозланди.
Ø
Бешинчидан, Тиббиёт муассасаларининг моддий-техника
базасини мустаҳкамлаш мақсадида Тўрткўл, Қўнғирот ва Чимбой туманлараро қўшма
шикастланиш ва ўткир қон-томир касалликлари марказлари мультикесимли компьютер
томограф ускунаси билан таъминланди.
Ø
Олтинчидан, соғлиқни сақлаш муассасалари кадрлар
таъминоти ва салоҳиятини кучайтириш мақсадида:
- Оилавий шифокор пунктлари ва поликлиникаларда фаолият кўрсатаётган
200 нафар ҳамширалар махсус онлайн курсларда ўқитилди;
- Тиббиёт бригадаларининг 140 нафар оилавий шифокорларини касалликлар профилактикаси, касалликларни барвақт аниқлаш, даволаш ва бирламчи ёрдам кўрсатишга ўқитилди.
Йил якунига қадар амалга ошириладиган ишларга тўхталиб ўтадиган бўлсам:
Юқоридагилар билан бир қаторда, олис ва чекка ҳудудлардаги 8 та оилавий шифокорлик пункти,
Нукус шаҳрида 1 та оилавий поликлиника ташкил қилинади.
4 та тиббиёт муассасаларида
жами 41,5 млрд. сўмлик
қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Тиббиёт муассасалари қиймати 14 млн. долларлик 2,5 мингдан
ортиқ тиббий асбоб-ускуналар ва жиҳозлар билан таъминланади. Жумладан, бирламчи
бўғинда аёллар онкологик касалликларини барвақт аниқлаш учун тегишли тиббиёт
муассасалари 1 та мобиль маммограф, 12
та туман тиббиёт муассасалари энг замонавий компьютер томографлари
билан таъминланади.
Шифокорларга эҳтиёж юқори бўлган бирламчи тиббий муассасалари жорий
йилнинг ўзида 270 нафар битирувчи шифокорлар, 78 нафар тор соҳа мутахассислари билан
таъминланади, 22 нафар ёш шифокорлар энг илғор хорижий
клиникаларда малака оширишга юборилади.
Бирламчи тиббий-санитария ёрдамини аҳолига яқинлаштириш мақсадида жами 143
та бирламчи тиббиёт муассасларида жами 615 та кундизги стационар
ўринлари ташкил қилиниб, уларнинг иш вақти соат 20:00 га қадар
узайтирилади.
Булардан ташқари, белгилаб берилган вазифалар
асосида Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази биноси янгидан қурилади ва унинг
негизида “Тиббиёт кластери” ташкил этилади.
Бунда, Қорақалпоғистон тиббиёт институти клиникаси,
Перинатал маркази, Скрининг маркази, Болалар стоматология поликлиникаси “Тиббиёт
кластери” таркибига киритилиб, ягона бошқарув тизими йўлга қўйилади.
Қорақалпоғистон тиббиёт институти ва Санкт-Петербург давлат педиатрия
тиббиёт университетининг қўшма килиникаси ташкил этилади.
жорий йил 1 июлдан
бошлаб, Тошкент шаҳри ва
вилоятлардан ҳудудимиздаги узоқ шимолий туманларга бориб ишлайдиган
шифокорларнинг ойлик иш ҳақига 100 фоиз, Мўйноқ туманида ишлайдиган
шифокорларнинг ойлик иш ҳақига эса 200 фоиз устама тўлаш тизими
жорий этилади.
Ушбу мурожаатим орқали
шуни ишонч билан айтаманки Давлатимиз раҳбари томонидан аҳоли саломатлигига,
айниқса, унинг ҳимояси борасида белгилаб берилган вазифаларни ўз вақтида
сифатли бажариш бўйича барча имкониятларни ишга соламиз.
Қорақалпоғистон
Республикаси
Вазирлар Кенгашининг
Раиси Қ.Сариев