Бош прокурор ўринбосари
С.Б.Артикова Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-87-сон қарорида
белгиланган вазифаларнинг худудлардаги ижроси билан танишиш ҳамда фармондаги
топшириқларнинг асл мазмун-моҳияти билан
таништириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида
жойлашган "Мономарказ"да бўлди.
Мазкур марказда ишсиз
хотин-қизларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва
касб-ҳунарга ўқитиш ҳамда уларни бандлигини таъминлашга қаратилган 4 та йўналиш
бўйича 19 та касб-ҳунар, 3 та хорижий тилларга ва рақамли технологиялар соҳаси
бўйича ўқитиш ташкил этилган.
2021 йил июнь ойида ташкил этилган Мономарказга бугунги кунга қадар 1311 нафар хотин-қизлар жалб қилинган бўлиб, уларнинг 1294 нафари ўрта-махсус касб-ҳунар таълими дипломи даражасига тенглаштирилган давлат намунасидаги сертификатлар билан таъминланган. Бош прокурор ўринбосари томонидан марказни ўқиб тамомлаган 25 нафар тингловчига сертификатлар топширилди.
Марказ фаолияти билан яқиндан танишгандан сўнг Бош прокурор ўринбосари томонидан Мономарказ боғига мевали дарахт кўчати экилди.