02.01.2025, Пайшанба

Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш бўйича ўқув семинари бўлиб ўтди

Нукус шаҳрида Оила ва хотин-қизлар қўмитаси мажлислар залидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бошқаруви академияси томонидан ташкил этилган зоом платформаси орқали онлайн амалий семинар бўлиб ўтди.



Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Давлат бошқарув академияси, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан ташкил этилган ушбу семинарда маҳалладаги хотин-қизлар фаолларини танлаш, саралаш ва фаолиятини йўлга қўйиш, оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар ва бошқа долзарб мавзуларда Республика ташкилотлари масъул раҳбарлари томонидан маърузалари тингланди.



Ушбу семинардан кўзланган асосий мақсад тизимда ўз фаолиятини бошлаган хотин-қизларнинг билим, малака ва кўникмаларини ривожлантириш, тизимда мавжуд муаммоларни ўз вақтида аниқлаб, ечими юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш юзасидан кўникмаларини шакллантиришдан иборат.



Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси ўринбосари Р.Турдибаева Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ва унинг шаҳар ва туман бўлимлари учун семинар ташкил этилди.

Семинарда аҳоли, хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар, шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёллар билан якка тартибда ҳамда аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни олиб бориш бўйича кўрсатмалар берилди.