Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг жорий йил 23-24 февраль кунлари Қорақалпоғистон Республикасига амалий ташрифи давомида берган топшириқлари асосида Қорақалпоғистон Республикасининг Вазирлар Кенгаши томонидан Қорақалпоғистон республикасининг йигирмага яқин маҳаллий ишлаб чиқарувчиларининг Қашқадарё вилоятида жойлашган “Uzbekistan GTL” заводига ташрифи амалга оширилди.
Мазкур ташриф давомида “Uzbekistan GTL” заводи эҳтиёжлари учун зарур бўладиган маҳсулотлар, бутловчи буюм, материаллар ҳамда саноат хизматларини маҳаллийлаштириш, корхоналар ўртасида саноат кооперацияси алоқаларини ўрнатиш масаласи кўриб чиқилди ва ҳамкорлик борасида аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Ташриф давомида
меҳмонларга заводнинг барча ишлаб чиқариш ускуналари ва реакторлари, уларнинг
ишлаш фаолияти ва моҳияти, замонавий лаборатория, бошқарув пульти бўйича
атрофлича маълумот берилди. Алоҳида ташкил этилган “шоу-рум”да эксплуатация
жараёнида завод эҳтиёжлари учун зарур бўладиган ва ҳозирда импортдан етказиб
берилаётган маҳсулотлар намуналари кўрсатиб берилди.
Тадбир доирасида заводга ташриф буюрган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг Маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчиси бошчилигида 20 га яқин маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга “Uzbekistan GTL” заводи учун маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича барча зарурий тушунчалар берилди.
Ҳусусан,
Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманида жойлашган “Factory
Processing Gaz Oil” МЧЖ раҳбари Қутпидинов Умиджаннинг фикрларига кўра “Uzbekistan
GTL” заводига бўлган ташриф унинг учун катта ва муҳим хаётий амалиётга
айлангани, эндиликда унинг қарамоғи остидаги корхона янги йўналиш ва янги
масштабларга эришишда ушбу амалиёт жуда қўл келиишини таъкидлаб ўтди. Бундай
кўринишдаги кооперация турлари нафақат маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналари,
балки йирик саноат вакиллари учун ҳам нақадар
фойдали эканлигини ҳам қўшимча қилди.
Ҳозирги кунда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида 3 мингдан ортиқ маҳаллий ишлаб чиқариш корхонаси мавжуд бўлиб, шулардан 100 га яқини “Ўзбекнефтгаз” АЖ билан маҳсулот ва хизматлар етказиб бериш ва кооперация йўналишларида ўзаро ҳамкорлик масалалари ўрнатилган.
Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 23-24 феврал кунлари Қорақалпоғистон Республикасига
ташрифи давомидаги тегишли топшириқларга мувофиқ 2022 йилдан бошлаб ушбу
ҳамкорлик ўрнатувчи ташкилотлар сонини яна 25%га, яъни 30 тага кўпайтириш
режаси икки томон учун ҳам устувор масалага айланган.
Айтиш жоизки, “Ўзбекнефтгаз”
АЖ Бошқаруви Раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг ташаббус ва топшириқлари асосида жамият
ва маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналари ўртасида саноат кооперацияси алоқаларини
амалга ошириш ишларига доимий равишда устувор аҳамият бериб келинмоқда.
2022 йилда
ягона кооперация портали орқали маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан 1 трлн. сўмдан
ортиқ шартномалар тузилиши, маҳаллий корхоналар билан кооперация асосида 350
дан ортиқ маҳсулот ва хизматларни ўзлаштириш бўйича “йўл хариталари”
имзоланиши, шунингдек 10 млн. АҚШ долларидан ортиқ миқдордаги маҳсулотларни
ўзлаштириш ва улар импортини қисқартиришга эришиш режа қилинган.
Айнан, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, улар билан ҳамкорликни кенгайтириш доирасида “Uzbekistan GTL” МЧЖ томонидан 2021 йил давомида жами 463 маҳаллий корхоналар билан шартномалар имзолаган. Бунда шартномалар электрон кооперация портали (cooperation.uz), корпоратив буюртмачилари электрон дўкони (eshop.uzex.uz), миллий тадбиркорларнинг ҳудудий электрон савдо портали (emilliydokon.uzex.uz), UzExTender ва еXarid каби платформалари орқали имзоланган.
Бундан ташқари
маҳаллий тадбиркорлик субъектлари ва илмий тадқиқот институтлари томонидан
ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни Uzbekistan GTL заводида тажриба синовларидан
ўтказиш орқали, сифат ва нарх кўрсатгичлари билан боғлиқ масаллар борасида
ҳамкорлигда ишлар режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз,
учинчи ренессеанс пойдевори ҳисобланган “Uzbekistan GTL” заводида йилига 3,6
млрд. метр куб табиий газ қайта ишланиб, 1,5 млн тонна тайёр суюқ маҳсулотлар
ишлаб чиқарилади. Жумладан, 307 минг тн авиакеросин, 724 минг тн дизель
ёқилғиси, 437 минг тонна нафта, 53 минг тонна суюлтирилган газ тайёрланади.