22.12.2024, Якшанба

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи тайинланди

Тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича ваколатли офиси бошлиғи бўлиб ишлаб келган Джумабаев Хамдам Халиллаевич Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг  Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

 

Хамдам Джумабаев 1978 йилда Беруний туманида туғилган. Маълумоти олий, 2005 йилда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги бўйича молиячи.

 

2005-2021 йилларда Беруний тумани электр тармоқлари корхонаси назоратчиси, Халқ таълими бўлимига қарашли хизмат кўрсатиш бўлими мудири, Беруний тумани иқтисодиёт бўлими етакчи мутахассиси, бош мутахассиси, бўлим бошлиғининг ўринбосари, бўлим бошлиғи, Беруний тумани ҳокимлиги ҳудудни комплекс ривожлантириш бўлими бошлиғи, Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги йиғма бўлими етакчи мутахассиси, Ижтимоий ривожлантириш, демография, аҳоли бандлиги ва хизматлар соҳаси бўлими бошлиғининг ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар бўйича қўмитаси ҳудудий инвестиция дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш бўйича мониторинги бўлими бошлиғи, Кадрлар ва махсус ишлар бўлими бошлиғи, Экспорт салоҳиятини ошириш ва импортни оптималлаштириш бўлими бошлиғи, Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича лойиҳаларни шакллантириш ва амалга оширилишини мониторинг қилиш бўлими бошлиғи лавозимларида фаолият юритган. 2021 йилнинг июн ойидан тайинловга қадар Тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича ваколатли офиси бошлиғи лавозимида ишлаган.