Қўнғирот тумани ҳокимининг 2021 йил 13 декабрдаги туман ҳудудидан Аэропорт қуриш учун ер
майдонини ажратиб бериш ҳақидаги мурожаатига Қурилиш вазирлиги ва бошқа мутасадди ташкилотлардан ижобий жавоб олинди ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ Қўнғирот тумани ҳудудидан аэропорт қурилиши учун 256,0 га ер
ажратиб берилди. Қурилиши режалаштирилган аэропортда ҳаво кемалари ва йўловчилар учун барча қулай шаройитлар яратилади.
Аэропорт ҳудудида учиш майдончаси, кутиш зали, овқатланиш, савдо ва
дам олиш жойлари бўлади.
Қўнғирот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати