22.12.2024, Якшанба

2021 йил 9 ойлик якуни билан Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг ижроси, маҳаллий бюджетига қўшимча даромадлар базасини яратиш ва амалга оширилган харажат ишлари тўғрисида ҲИСОБОТ

2021 йил 9 ойлик якуни билан Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг ижроси, маҳаллий бюджетига қўшимча даромадлар базасини яратиш ва амалга оширилган харажат ишлари тўғрисида

ҲИСОБОТ

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30-декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4938-сонли қарорига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси бюджет даромадлар режаси 1 трлн 566 млрд. 639,0 млн.сўм бўлиб белгиланган.

Ушбу қарорга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг 2020 йил 28 декабрдаги ўн иккинчи сессиясининг
86/ХII-сонли қарори билан Қорақалпоғистон Республикаси  бюджети ва туманлар ва шаҳар маҳаллий бюджетлари тасдиқланди.

Қорақалпоғистон Республикаси маҳаллий бюджетининг даромадлар қисми даромадларининг келиб тушиш манбаалари ва амалга оширилган харажатларининг тармоқлар бўйича ижроси кўрсаткичлари 1-иловага, шаҳар ва туманлар маҳаллий бюджетларининг даромадлари ижроси тўғрисидаги кўрасткичлари 2-иловада кўрсатилган маълумотларга мувофиқ амалга оширилди.

Қорақалпоғистн Республикси бюджет даромадлар режаси ҳисобот даврида 1 трлн. 122,1 млрд.сўм миқдорида белгиланиб, ҳақиқатда 1 трлн. 252,6 млрд.сўм туширилиб, режадан ортиқча 130,5 млрд.сўм келиб тушиб, режа  111,6 фоизга бажарилди.

 

Даромадларнинг қуйидаги солиқ турларидан, яъни:

 

- юридик шахслардан олинадиган фойда солиғидан  39,2 млрд.сўм;

- қўшилган қиймат солиғидан 44,1 млрд.сўм;

- якуний истеъмолчиларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ реализация қилишдаги акциз солиғи 15,2 млрд.сўм; 

- юридик  ва жисмоний шахсларнинг ер солиғидан  15,8 млрд.сўм;

- сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан 9,9 млрд.сўм;

- йиғимлар ҳамда бошқа тушумлар ҳисобидан 20,5 млрд.сўм бюджет режасига қўшимча туширилишига эришилди.

Шунингдек, 4 та солиқ турларидан -14,3 млрд.сўмга режага нисбатан кам бажарилди. Жумладан,

- айланмадан олинадиган солиқдан - 3,9 млрд.сўм;

- жисмоний шахсларнинг даромад солиғидан - 0,5 млрд.сўм;

- юридик ва жисмоний шахсларинг мол-мулк солиғидан - 6,7 млрд.сўм;

- Норуда қурилиш материалларидан  Недра солиғидан - 3,2 млрд.сўмга белгиланган режага нисбатан кам бажарилди.

 

Республика бўйича бюджет даромадлар режаси 1 та туманда бажарилиши таъминланмаган. Жумладан,

- Мўйноқ тумани бюджет даромадлар режаси 12,7 млрд.сўм бўлиб, ҳақиқатда 9,9 млрд.сўмга, яъний режага нисбатан - 2,8 млрд.сўмга (77,7 фоиз) кам бажарилган.

 

Қорақалпоғистн Республикси маҳаллий бюджет даромадлар режаси ҳисобот даврида 1 трлн. 151,4 млрд.сўм, шундан Ўзбекистон Республикаси бюджетидан ўтказилиб бериладиган даромадлар суммаси 109,8 млрд.сўм  миқдорида белгиланиб, ҳақиқатда   1 трлн. 345,3 млрд.сўм туширилиб, режадан ортиқча 193,9 млрд.сўм келиб тушиб, режа  118,6 фоизга бажарилди. Маҳаллий бюджет даромадлар режаси барча шаҳар ва туманларда бажарилиши таъминланган.

 

Қорақалпоғистон Республикаси  Молия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлимлари ҳамда солиқ органлари билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 июндаги  445-сонли қарори бўйича 2021 йилнинг 9 ойи давомида қўшимча манбаларни жалб этилиши бўйича амалга оширилган ишлар натижасида, 10 124 та ҳолатда, жами   7 млрд. 845,2  млн.сўм маҳаллий бюджетга қўшимча даромадлар манбалари аниқланди.

 

Шундан, ЯТТларни ўрганиш жараёнида 1316 та ҳолатда 1502,3 млн.сўм, умумавқатланиш корхоналарида 243 та ҳолатда 205,2 млн.сўм, жисмоний шахслрнинг мол-мулк ва ер солиғи бўйича жами 4652 та ҳолатда   2529,5 млн.сўм  ҳамда  бозорлар ва бошқа фаолиятлардан 3700 та ҳолатларда 3608,2 млн.сўм бюджетга қўшимча даромадлар манбалари яратилди.

 

Қорақалпоғистон Республикасида бюджет олдидаги боқиманда қарздорликларни амалдаги тартибда қисқартириш бўйича муайян ишлар амалга оширилди.

 

2021 йил 1 октябрь ҳолатига бюджет олдидаги қарздорлик 158 413,6 млн.сўмни ташкил этиб, 2021 йил 1 январь ҳолатига нисбатан  -10 185,5 млн.сўмга, яъний 93,9 % га боқиманда қарздорлик камайишига эришилган.

Жорий йилнинг 1 январь ҳолатига нисбатан Давлат солиқ бошқармаси солиқ тўловчилари ҳисобидан 243,6  млн.сўмга, Мўйноқ туманида
24,9 млн.сўмга ва Тахтакўпир туманида 22,0 млн.сўмга қарздорликни ошишига йўл қўйилиб, қолган шаҳар ва туманларда боқиманда қарздорликлари камайган.

 Харажатлар тармоқлар бўйича қуйидагича амалга оширилди:

 1. Ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга харажатлари.

Жумладан:

- халқ таълими бўйича 246 млрд 627,9 млн.сўм режа белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 261 млрд. 692,5 млн.сўм молиялаштирилиб, режа
106 фоизга бажарилди.

- мактабгача таълими бўйича 159 млрд 894,9 млн.сўм режа белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 156 млрд. 096,8 млн.сўм молиялаштирилиб, режа 98 фоизга бажарилди.

- соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича 869 млрд 811,4 млн.сўм режа белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 834 млрд. 145,8 млн.сўм молиялаштирилиб, режа 96 фоизга бажарилди.

- маданият соҳаси бўйича 51 млрд 505,3 млн.сўм режа белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 54 млрд. 186,6 млн.сўм молиялаштирилиб режа 105 фоизга бажарилди.

- спорт соҳаси бўйича 66 млрд. 239,9 млн.сўм режа белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 67 млрд. 239,3 млн.сўм молиялаштирилди ва режа
102 фоизга бажарилди.

- болали оилаларга ва кам таъминланган оилаларга нафақалар учун режадаги маблағ миқдори 391 млрд. 751,9 млн.сўмни ташкил қилиб, ҳақиқатда 389 млрд. 539,3 млн. сўм молиялаштирилиб режа 99 фоизга бажарилди.

2.  Иқтисодиётга харажатлари.

Жумладан:

- ободонлаштириш ташкилотларини молиялаштиришга харажатлар режаси 116 млрд. 067,5 млн. сўм режа белгиланган бўлиб, ҳақиқатда
123 млрд. 772,0 млн. сўм молиялаштирилиб режа 107 фоизга бажарилди.

- сўв хўжалиги ташкилотларини молиялаштиришга харажатлар режаси 156 млрд. 310,9 млн.сўм режа белгиланган бўлиб, ҳақиқатда
146 млрд. 367,4 млн.сўм;

-ўрмон хўжалиги ташкилотларини молиялаштиришга харажатлар режаси 17 млрд. 908,4 млн. сўмни ташкил қилиб, ҳақиқатда
17 млрд. 249,4 млн. сўм молиялаштирилди.

3. Марказлаштирилган инвестицияларни молиялаштиришга харажатлар режаси 428 млрд. 260,4 млн. сўмни ташкил қилиб, ҳақиқатда
346 млрд. 417,5 млн.сўм;

4.  Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларини сақлаш учун режадаги ҳаражатлар миқдори 170 млрд. 461,1 млн.сўмдан иборат бўлиб, ҳақиқатда 182 млрд.549,2 млн. сўм молиялаштирилди ва режа 107 фоизга бажарилди.

5. Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларини сақлаш соҳасига режа бўйича 36 млрд 803,9 млн.сўм белгиланган бўлиб, ҳақиқатда
36 млрд. 403,1 млн. сўм молиялаштирилиб режа 99 фоизга бажарилди.

6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, шаҳар ва туман ҳокимликларининг заҳира жамғармаси учун режа бўйича ҳаражатлар миқдори 26 млрд. 336,0 млн.сўм белгиланган бўлиб, ҳақиқатда
21 млрд. 767,9 млн. сўм молиялаштирилиб режа 83 фоизга бажарилди.