22.12.2024, Якшанба

“ЁШЛАР ДАФТАРИ-ИМКОНИЯТ ВА НАТИЖА”. ЎТКАЗИЛГАН МЕДИА ТУР БЎЙИЧА ТЎЛИҚ ТАФСИЛОТ

Республикамизда ижтимоий дафтарлар уларга киритилган хонадонлар, аёллар ва ёшлар дафтарлари борасида сўз кетар экан фақатгина ёрдам эмас, ижтимоий дафтарлар ортидан яратилаётган имкониятларни ҳам алоҳида айтиб ўтишимиз зарурдир. 2020 йил 26 ноябр куни “Ёшлар дафтари-имкониятлар дафтари” мавзусида Беруний туманида Ёшлар фестивали ташкил этилган эди. Бундан асосий мақсад, ёшлар дафтарини шакллантириш борасида олиб борилаётган ишлар кўлами ва дафтарга киритилган ёшларнинг бандлиги, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган ишларни тизимли олиб бориш бўйича бўлиб ўтган эди.  2021 йил давомида ёшлар дафтари бўйича олиб борилган ишлар тумандаги ҳар бир сектор ҳудудига алоҳида ёндашилди.

Бугунги кунда Беруний туманида 195 026 нафар аҳоли мавжуд бўлиб, шундан 111 902 нафарини (58,1 фоиз) ёшлар           (0-30 ёш) ташкил этади. Улардан:

18-30 ёшдагилар сони – 39 633 нафар;

“Ёшлар дафтари”га киритилганлар сони – 7058 нафар.

18-30 ёшдаги банд бўлмаган ёшлар сони – 4 969 нафар.


Туманимизда “Ёшлар дафтари”ни юритиш, ёшларнинг бандлигини таъминлаш, ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш бўйича секторлар раҳбарлари ва ишчи гуруҳлари билан биргаликда ёшлар билан ишлаш бўйича янгича тизимни жорий этишга қаратилган “Ёшлар дастури” ижроси юзасидан 60 та банддан иборат чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган бўлиб, дастур асосида тизимли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг               2021 йил 11 мартдаги 132-сонли ҳамда 2021 йил 28 апрелдаги 250-сонли қарорларнга асосан “Ёшлар дафтари” жамғармасидан 1438 нафар ёшларга жами 979,7 млн. сўмлик меҳнат қуроллари, контракт ва СЧР тўловлари, ҳайдовчилик гувоҳномаси тўлови ҳамда моддий ёрдамлар кўрсатилди.

Туман бўйича “Ёшлар дафтари”га киритилган 7233 нафар ёшлардан 7113 (98,3 %) нафар ёшларнинг муаммоларига амалий ёндашилиб ҳал қилинди. Жумладан,

– 4058 нафарига ер майдонлари;

– 338 нафарига имтиёзли кредитлар ажратилди.

– 1571 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланди.

– 687 нафарига ўзини-ўзи банд қилиш учун асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари берилди.

– 89 нафари уста-ҳунармандларга шогирд қилиб бекитилди.

– 181 нафар ёшлар  қонуний миграция билан чет давлатларга ишлашга кетган.

– 189 нафар ёшлар ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватланди.

 

Дафтарда қолган 120 нафар ёшлар билан алоҳида шуғулланиш тизими йўлга қўйилган.

 

Бугун Беруний туманида ташкил этилган медиа турнинг асосий мавзуси ҳам бир йил давомида ёшлар дафтарида туриб, унинг имкониятларидан унумли фойдаланган ёшлар бўлди. “Ёшлар дафтари-имконият ва натижа”. Туман маданият саройида “Баркамол авлод” болалар мактабининг кўргазмаси ҳамда тумандаги маданият марказлари ижросидаги кўргазмали чиқишлар медиа тур иштирокчиларига юқори кайфият бағишлади. Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи Ватанпарвар ташкилоти томонидан “Ёшлар дафтари” да туриб, ҳайдовчилик гувоҳномасига ўқитилаётган 25 нафар ёшларнинг ўқув жараёнлари ва амалиёти билан танишдилар. Барча замонавий шароитларда ўқув жараёнлари ташкил этилган бўлиб, 3 ой 10 кун давомида назарий ва амалий машғулотлар олиб борилади. Ёшлар жамғармаси томонидан  ҳайдовчиликка ўқитишнинг 75% маблағи қоплаб берилиб, 25 % маблағ ўқувчининг ўзи томонидан тўланади. Бу эса ҳайдовчилик касбига қизиқувчи ёшларга яратилган имкониятдир.


Давлетов Қадамбой ёш бўлишига қарамасдан ўз тадбиркорлигини йўлга қўйган. Ҳозирда темир эшик, дераза ромлари ишлаб ўрнатиб беради. Агар ҳажми катта бўлса 4-5 кунда ишлаб битираман, кичик эшикларни эса 1-2 кунда ишлаб, тайёр қилиб ўрнатиб бераман деди. Ҳозирда 5 нафар ёшни иш билан таъминлаган.

Зебохон Ражабова Ибн Сино маҳалласида истиқомат қилади. Ёшлигидан имконияти чекланган. Шунга қарамасдан тикувчилик ва тўқувчилик ҳунарини эгаллаган. Ёшлар дафтаридан тикув машинаси берилган ва ҳунар сирларини 6 нафар шогирдларига ўргатиб келади. Бу билан чекланиб қолмайман, инсон ҳаётга бир маротаба келади берилган имкониятдан фойдаланиб қолиш ўз қўлимизда. Ҳозирда ижтимоий тармоқ орқали SMM ни  ўрганмоқдаман, шу билан бир қаторда психологлар билан ҳамкорлик қиламан. Психолог бўлишни орзу қиламан. Бу йил олий таълимга кира олмадим кейинги йил албатта кираман дея келажак мақсадларини гапириб берди.

 

Кейинги манзилимиз “Ёшлар дафтари”да рўйхатда туриб, мотокултиватор берилган ёшлардан бири. Айни мавсумда 1 кунда 500 минг сўм соф фойда қиламан. Чиқимларни ҳисобга олмаганда 6-7 миллион сўм ишлаб топдим. Енгил, иҳчам мотокултиватор билан ер борасидаги кўп ишларни қилса бўлади. Жамғарган маблағимга яна биттасини харид қилмоқчиман деди.

 

Ёшларни мавсумий иш билан банд қилиш натижасида оила даромадига қўшимча маблағ киришига эришилади. Ҳозир қовун мавсуми. Шаббоз қовунлари ўз таъми билан Турон диёрида ном қозонган. “Ўразимбетов Неъматжон” фермер ҳўжалигига қарашли қовун, тарвузлар даладан узиб олингач, маҳсус қовунхоналарда осишга тайёрланади. Қовуннинг “Гулоби”, “Андирхон”  навлари то май ойи охиригача сақланади. Ҳар бир қовунхонада 8-10 мингта қовун сақланади. Табиий шароитда, асл ҳолатида сақланадиган қовунлар қўл мехнатини талаб қилади. Мавсум давомида 50 та мавсумий ишчи, бир ярим ой давомида иш билан банд бўлади. Бир кунда мингта қовун осишни уддалайдиган 19 ёшли қизимизнинг қўли-қўлига тегмайди. Шу ернинг ўзида қизиқувчи журналистларга мастер класс ҳам ўтиб берди. Бир қовунни қора лан (дарёда ўсувчи ўсимлик тури мустаҳкам бўлади яъни қовун шу ўсимликка боғланиб, кейин осилади) га боғлаш учун узоғи билан 2 дақиқа кифоя экан. Биз эса бу амалиётни 10 дақиқада ҳам бажара олмадик. Қаранг бир кунда меҳнат ортидан мингта қовун тахлаб, 1 миллион даромад қилар экан. Меҳнатига барака дея иш жараёнларини кузатдик.

“Ёшлар дафтари”, ёшларнинг имкониятларини юзага чиқариши, ҳаётда ўз ўрнига эга бўлишига хизмат қилиши билан аҳамиятли эканлигига яна бир бор амин бўлдик. Медиа тур якунида журналист ва блогерлар учун матбуот анжумани ташкил этилиб, туман ҳокимининг ўринбосари Д.Абдуллаев ва Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари ввб Т.Матякубовлар саволларга жавоб берди. Кун давомида олдимизга қўйган мақсадларимизга эришдик яъни ёшларнинг жамиятимизда ўз ўрнига эгалиги, эртанги кун ривожи учун ҳаракат қилаётгани барчамизни ҳурсанд қилди.