22.12.2024, Якшанба

Тахиатошлик фермер ва деҳқонлар пахта сотиш режасини ортиғи билан бажарди

Бугун туманимиз учун яхши янгилик бўлди. Фермер хўжаликлари ва пахта кластери ўртасида жами 6140 тонна пахта сотиш режа қилинган бўлиб амалда 6150 тонна пахта сотилди ва шартномавий режа 100,1 фоизга бажарилди.
Бободеҳқонларимиз юксак натижаларга эришиб, пилла ва ғалла топшириш бўйича режаларини ҳам ошириб бажарганди. Пахтакорларимиз ҳам ушбу анъанани давом эттирган ҳолда биринчилардан бўлиб, пахта сотиш бўйича шартномавий режаларни ортиғи билан бажармоқдалар.
Қулай об-ҳаво шароити, ишнинг тизимли асосда ташкил қилингани ва деҳқонларимизнинг машаққатли меҳнатлари эвазига пахта майдонларидан мўл ҳосил тўпланишига эришилмоқда. Теримчилар учун барча шароитлар яратилган бўлиб, дала бошида иссиқ овқатлар ташкил қилинди. Уларнинг маданий ҳордиқ чиқариши, терим пулларининг ўз вақтида ва тўлиғи билан дала бошида бериб борилаётганлиги терим суръатини оширишда муҳим омил бўлиб келмоқда.
Айни кунларда туманимиз бўйлаб, пахта йиғим-терими қизғин давом этмоқда.
Тахиатош тумани ҳокимлиги томонидан туманда пахта ҳосилини етиштириш ва йиғиб олишда фаол иштирок қилаётган барча миришкор деҳқонлар, фермерлар, теримчилар ва мутасаддиларга куч ғайрат тилаб, бугунги эришган ютуқлари билан самимий табриклаймиз.

Тахиатош тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.