22.12.2024, Якшанба

“Қорақалпоғистон” посёлкасида аҳоли муаммолари ўрганилди

Аҳоли муаммоларини ўрганиш, уларнинг бугунги кунларидан рози бўлиб, яқин келажакка катта ишонч билан боқиши учун қулай шароитлар яратиш, халқни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш бугун давлат идоралари олдидаги долзарб масалалардан бири саналади.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан энг улуғ ва энг азиз байрамларимиздан –давлатимиз мустақиллигининг 30 йиллик тадбирларига тайёргарлик кўриш, унинг юқори савия ва кўтаринки руҳда ўтказилишини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси бошлиғи О.Хожиматов Қўнғирот туманига масъул этиб бириктирилди.



Байрам тадбирлари арафасида божхона органлари томонидан Қўнғирот тумани “Қорақалпоғистон” посёлкасида истиқомат қилувчи фуқароларнинг турмуш тарзи, уларнинг муаммоларини ўрганиш мақсадида сайёр қабул ташкил этилди.

Таъкидлаш жоизки, йил бошидан ушбу посёлка аҳолисидан веб-сайт, Президент халқ қабулхонаси, халқ қабулхонаси, ишонч телефонлари ва сайёр қабуллар орқали жами 110 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг аксарияти бандлик ва меҳнат муносабатлари ҳамда молиялаштириш соҳаларига таалуқлидир.





Шундан жами 33 та мурожаатда иш билан таъминланиш бўйича, 9 тасида ижтимоий нафақалар олиш бўйича, 8 та мурожаат таълим масалаларига таалуқли бўлиб, банк кредитлари ва давлат органлари ходимлари фаолиятидан норозилик бўйича 7 та, мажбурий ижро, алимент ва қарз суммаларини ундириш бўйича 6 та, давлат пенсия таъминоти ва тадбиркорлик масалалари юзасидан эса жами 4 та мурожаат келиб тушган.




Нукус шаҳридан 430 км масофада жойлашган олис “Қорақалпоғистон” посёлкасида республика божхона бошқармаси томонидан ўтказилган бугунги сайёр қабулда ҳудуд аҳолисининг мурожаатларида акс этган иш билан таъминланиш, соғлиқни сақлаш, электр энергияси, кадастр ва газ таъминотида мавжуд муаммолари, шунингдек, ёшларни ўқитиш ва ижтимоий ҳимоя билан боғлик мурожаатлари батафсил ўрганилди. Ваколат доирасидаги мурожаатлар ижобий ҳал этилди, қўшимча ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар юзасидан тегишлилиги бўйича мутасадди вазирлик  ва идоралар жалб этилган ҳолда ҳудудда ўтказиладиган чора-тадбирлар белгилаб олинди.

 

 

  Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси

Ахборот хизмати