Аҳолининг тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжидан келиб чиққан
ҳолда Беруний туманида инвестиция дастурлари асосида ҳудудларда ичимлик суви
қувурлари тортилмоқда. Шулардан бири
“Олтинсой” овул фуқаролар йиғинида лойиҳа қиймати 4 млрд. 777 млн сўмлик
13,7 км ичимлик сув тармоғини тортиш ва 1 та сув тақсимлаш иншоотини
реконструкция қилиш ишлари пудратчи ташкилоти “Аралқурилиш мантаж строй” МЧЖ
томонидан амалга оширилмоқда.
Ҳозирги кунгача 2,8 км қисмига ичимлик суви тармоғи тортилди
ва сув тақсимлаш иншоотида таъмирлаш ишлари бажарилмоқда.
Бундан ташқари туманда инвестиция дастури асосида
“Қизилқалъа” ОФЙда лойиҳа қиймати 3 млрд. 472 млн. сўмлик 16,3 км ичимлик суви
тармоғини тортиш ва 1 та сув тақсимлаш иншоотини реконструкция қилиш ҳамда
“Махтумқули” ОФЙ худудида янгидан 5,9 км ичимлик суви тармоғини тортиш ишлари
олиб борилмоқда.
Беруний тумани
ҳокимлиги ахборот хизмати