Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 14 декабрдаги “Почта
алоқаси хизматларини кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги ПҚ-4921-сонли қарорига мувофиқ молиявий хизматларни ривожлантириш,
жумладан банк карталарини пул маблағлари билан тўлдириш ва банк карталаридан
нақд пул маблағларини ечиш хизматларини жорий этилиши белгиланган.
“Ўзбекистон почтаси” АЖ Қорақалпоғистон филиалининг барча шаҳар ва
туманлар почта алоқа боғламалари ҳамда почта алоқа бўлимларида аутсорсинг
асосида банк хизматларини (банк пластик карталарини пул маблағлари билан
тўлдириш ва банк пластик карталаридан нақд пул маблағларини ечиш) кўрсатилиши
йўлга қўйилди.
Агар Сиз банк пластик карталарини
пул маблағлари билан тўлдириш ва банк пластик карталаридан нақд пул
маблағларини ечиш хизматларидан фойдаланиш истагида бўлсангиз, Ўзингизга
яқин жойлашган почта алоқа бўлимларига (объектларига) мурожаат қилишингиз
мумкин.
“Ўзбекистон
почтаси” АЖ Қорақалпоғистон филиали
администрацияси.
Мурожаат учун телефонлар: (61) 222-96-61,
(61) 222-89-04.