Қорақалпоғистон шароитида
сув тежовчи технологиялардан унумли фойдаланиш юқори ҳосилдорликнинг асоси
ҳисобланади. Йил сайин оби-ҳаёт манбаи ҳисобланган сувнинг камайиб бориши
натижасида олимлар томонидан қишлоқ ҳўжалигида янги технологияларнинг кашф
этилишини тақозо этмоқда. Аҳолининг кўпайиб бориши қишлоқ ҳўжалигидаги ерлардан
унумли фойдаланиш, юқори ҳосил олиш учун йиллар давомида тўпланган тажрибаларни
қўллаш самарали усул ҳисобланади. Сув тежовчи технологиялардан фойдаланиш
ҳосилнинг ўз вақтида яхши етилишига асос бўлади.
Вазирлар Маҳкамаси
ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Беруний тумани
бўлими берган маълумотларга кўра, туманда
2021 йилда 3503 гектар майдонда
қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш режалаштирилган
бўлиб, шундан 2563 гектар майдонда
томчилатиб, 20 гектар ёмғирлатиб, 20 гектар пульсар ва 900 гектар эгилувчан
қувирларни жорий қилиш белгиланган.
2390 гектар пахта
майдонида томчилатиб суғориш ишлари режалаштирилиб, ҳозирги кунда 1639 гектар майдонга шартнома
қилиш ишлари тугатилган бўлиб, шундан 1492 гектари молиялаштирилган, ушбу
майдонларга 55 та ҳовузлар қазилиб, 45 таси геомембрана ва бетонлар билан
қопланган, 48 та ҳовузлар ёнига насос ва филътрлар ўрнатилган, 807 гектар
майдонда марказий қувирлар ва шланглар мантаж қилиш йўли орқали ўрнатилган.
Ҳозирги вақтда 581 гектар пахта майдонида томчилатиб суғориш ишга туширилган. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Беруний туманидаги фермер ҳўжаликларда томчилатиб суғориш бўйича олиб борилаётган ишлар кейинги йилларда ҳам кенг жорий қилиниши белгиланган.
Беруний тумани ҳокимлиги
ахборот хизмати