22.12.2024, Якшанба

Ғалладан бўшаган ер майдонларида такрорий экин экилади...

Беруний туманида бўлиб ўтган дала семинари айнан ғалладан бўшаган ерларга такрорий ҳосил экишни тизимли ташкил қилиш айниқса ердан фойдаланишда тумандаги ишсиз аҳоли ва ёшлар, шунингдек, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» руйхатидаги фуқароларга бериш ва ундан унумли фойдаланиш бўйича бўлиб ўтди.

 

Бугун Беруний туманидаги 2 сектор ҳудудидаги Навоий ОФЙ  “Тўли Балтабаевич” фермер хўжалигида ўтказилган кўргазмали семинар айнан шу мавзуда бўлиб ўтди.

Семинарга  Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Ф. Алламбергенов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари С.Ходжаметов, Беруний тумани ҳокими А.Сапарбаев, сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, тижорат банклари, фермер хўжаликлари раҳбарлари ва масъул ташкилот ва корхона мутассаддилари шунингдек ер олувчи аҳоли иштирок қилдилар.

Семинар давомида  Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Ф. Алламбергенов ва  Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари С.Ходжаметовлар сўзга чиқиб тез фурсатларда ғалладан бўшаган ер майдонларини ишсиз аҳолига бўлиб бериш тартиблари хусусуда тушунтиришлар бериб ўтдилар.

 

Туманда  ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экинларни экиш учун ер тайёрлаш, талаб этиладиган моддий-техника ресурсларини етказиш, агротехник тадбирларни сифатли ўтказиш каби тадбирларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, ҳар бир хонадоннинг оилавий аҳволи ўрганилди. Улар тўғрисида маълумотлар базаси шакллантирилди.

 

 Ана шу ишсиз фуқаролардан   такрорий экин экиш истагини билдирган аҳолига ҳозирда  фермерлар ғалладан бўшаган 3 минг 300 гектар ер майдонларини тақсимлаш билан бирга, уни ҳайдаш ва белгиланган такрорий экин экиш ишлари учун бевосита амалий ёрдам бермоқда.

Тумандаги 4 та сектордан 11550 нафар фуқароларга бериш бўйича барча ишлар амалга оширилган. Тумандаги 40 та овул ва махалла фуқаролар йиғинидан рўйхатлар шакллантирилиб, қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини экиш учун ажратиб бериш ишлари бошлаб юборилди

 Шунингдек семинар давомида томорқа хизматлари кўргазмаси ташкил қилинди.

 

Семинар якунида бажарилиши лозим масалалар бўйича тегишли рахбарларга топшириқлар берилди.   

 

 Беруний тумани ҳокимлиги ахборот хизмати