22.12.2024, Якшанба

Тараққиётимиз учун ғов бўлаётган иллат

Маълумки коррупция глобал муаммо, жумладан юртимизда ҳам ривожланишга энг катта тўғоноқ бўлаётган хатардир. Шунинг учун ҳам коррупцияга қарши курашиш соҳасида ижобий ютуқларга эришган, ривожланган давлатларнинг тажрибасини ўрганиш ва уни мамлакатимизда тадбиқ этиш муҳим. Кузатишлар шуни кўрсатадики коррупцияга қарши курашда унинг оқибатлари билан эмас, балки уни келтириб чиқараётган сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этишга қаратилган чоралар билан курашиш самарали ҳисобланади. Коррупцияга қарши мувофиқлик “комплаенс-назорат” тизими ана шундай механизм бўлиб, ушбу тизимни мамлакатимизда ҳам жорий этиш бошланди.





Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  Фармони ижроси таъминланиб, жойларда коррупцияга қарши курашишда  муҳим ташкилий-ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилаяпти. 

Айниқса, аҳолининг ҳуқуқий онгги, билимини ва  ҳуқуқий маданиятини оширишга, жамиятда қоррупцияга муросасиз муносабатни шакллантиришга йўналтирилган тизимли чора-тадбирлар кўрилаяпти. 


 


Коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш жараёнида ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари масъул ходимлари, қатор ташкилот ва идоралар мутахассислари иштирокида семинарлар, конференциялар, давра суҳбатлари ўтказилмоқда. Уларда турли касб, турли соҳа вакилларининг ҳуқуқий саводхонлиги янада мустаҳкамланмоқда.

 


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан давлат ташкилотларида коррупциянинг оқибатлари ва унга қарши курашиш чора-тадбирлари юзасидан амалий семинар ташкил этилди. 

Унда Қорақалпоғистон Республикасидаги вазирликлар, ташкилотларнинг масъул ходимлари, ҳуқуқшунослар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок қилдилар. 


 


Семинар давомида мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш борасида жорий этилаётган янги амалиётлар, жумладан, коррупцияга қарши комплаенс-назорат тизими,  коррупцион ҳафв-хатарларни баҳолаш, давлат хизматчиларини коррупцияга қарши курашишлари  учун уларни тизимли равишда ўқитиш борасида олиб борилаётган ишларга алоҳида тўхталинди. 

Коррупцияга қарши биргаликда кураш олиб бориш энг долзарб вазифалардан бири эканлиги таъкидланди. 





Семинар ўзаро мулоқот ҳамда унинг қатнашчиларининг   фаол иштирокида бўлиб ўтди. Тадбирда   ҳуқуқшунослар шу ернинг ўзида барча саволларга жавоблар беришди.