Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.08.2017 йилдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3182-сонли ва “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 08.01.2020 йилдаги ПҚ-4102-сонли Қарорларида ҳудудларда секторлар штабларини ташкил этиш ва секторлари фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан вазифалар белгиланган.
Мазкур қарорлар ижросини таъминлаш ҳамда Давлат раҳбарининг Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи доирасида берилган топшириқларидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси филиали томонидан сектор котибларининг амалий билим ва кўникмаларини ривожлантириш учун семинар-тренинг ташкил этилди.
Ўқув курсларида
72 нафар сектор котиблари ва тегишли давлат ташкилотлари вакиллари иштирок этди
ҳамда тадбир иштирокчиларига “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар билан тизимли
ишлаш, “Daftar.mehnat.uz” электрон платформасини юритилиши тартиби, “Аёллар
дафтари”га киритилган хотин қизларни муаммоларини ҳал этиш ва уларни дафтардан
чиқариш тартиби ҳамда электрон маълумотларни юритиш, Секторлар фаолияти рейтингини шакллантиришнинг
асосий жихатлари тўғрисида маълумотлар берилди.
Сектор котиблари учун ташкил этилган ўқув
машғулотлари очиқ мулоқот шаклда бўлиб ўтди.