Куни кеча Тўрткўл туманида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, уларни касб-ҳунарга ўргатиш мақсадида туман ҳокимлиги ва «Dinur-Jobs» ўқув маркази билан биргаликда маънавий –маърифий тадбир- гала концерт ташкил қилинди.Тадбирда ўқув марказининг тўгараклари тақдимоти ҳам ташкил қилиниб, тадбир қатнашувчиларига ўзларининг иш фаолияти ва ютуқлари намойиш этилди.Гала концертда туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Ю.Алимов ҳамда тегишли ташкилотлардан вакиллар ҳамда ёшлар иштирок қилдилар.
Тадбирни туман ҳокими Р.Шамуратов кириш сўзи билан очиб берди. Туман раҳбари ўз сўзида Республикамизда олиб борилаётган давлат сиёсатини амалга оширишда, юртимиз тараққиёти йўлида ўз билими, салоҳияти ва куч-ғайрати билан ўз ҳиссаларини қўшишларига ишонч билдирди ҳамда келгусида туманимиз номини улуғловчи, ватан равнақи йўлида ўз ҳиссасини қўша оладиган муносиб фарзанд бўлишини билдирди.Шундан кейин сўзга чиққан Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Ю.Алимов ҳам самимий тилакларини билдирди.
Шундан кейин туман
ҳокими, сектор раҳбарлари ва меҳмонлар ушбу ўқув марказини муваффақиятли
якунлаган 85 нафар ёшларга субсидия
асосида зарур қимматбаҳо ускуналарини
топширдилар. Хусусан, ҳисобчи,чилангар, ошпазлик, пишириқлар, сантехник,
электрик, ҳисобчилик тўгараклари аъзолари шулар жумласидандир.
Тадбир жараёнида «Ёш гвардиячи» кўрик танловларида фаол қатнашиб келаётган ва Ўзбекистон Республикаси босқичида фахрли 3-ўринни эгаллаган “Қалқон” жамоасининг 9 нафар аъзоларининг барчасига туман ҳокимлиги томонидан велосипед тақдим қилинди.
Туман “Оқбошли” овул фуқаролар йиғини худудида жойлашган 13-сонли умумтаълим мактабининг ўқувчиси Маҳсуд Янгибаев информатика фан олимпиадасининг охирги республика босқичида фахрли 2-ўринни эгаллаб, 12800 АҚШ доллари миқдорида ютуқ билан грант асосида ўқишга қабул қилинди ва июнь ойида Сингапур давлатида информатика бўйича ўтказиладиган ҳалқаро олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоасининг аъзоси сифатида иштирок этади. Куни кеча муносиб кутиб олинган фан олимпиадаси Республика ғолиби туман ҳокимлиги томонидан қимматбаҳо совға билан тақдирланди.
Гала концерт давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусни ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш, ёшларда ватанпарварлик туйғусини ошириш бўйича амалий кўникмаларни шакллантириш, иқтидорли ёшларни аниқлаш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Мен нечун севаман Ўзбекистонни” шиори остида фотосуратлар ва видеороликлар танлови ғолиблари тантанали равишда телевизор, ноутбук ва телефон билан тақдирланди.
Маълумки, Тўрткўл
туманида илк маротаба “Cybersport” нинг “PES-2019” тури бўйича ёшлар ўртасида
“Тўрткўл туман биринчилиги” мусобақаси – якка тартибдаги мусобақа бўлиб ўтган эди. Унда Тўрткўл туманидаги барча маҳалла
фуқаролари йиғинларидаги 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган барча ёшлар иштирок этишган
бўлиб, куни кеча мусобақа ғолиблари
туман ҳокимлигининг ёшлар жамғармаси ҳисобидан ноутбук, смартфон ва
телефон билан муносиб равишда
рағбатлантирилди
Тадбир жараёнида ўқув
марказининг 50 нафар битирувчилари
иштирокида либослар кўргазмаси ҳам ўтказилди.Гала концертда юртимизда
таниқли қўшиқчилар ижросида концерт намойиш этилди.
Тадбирда янграган чиройли
куй-қўшиқлар, тақдимотлар ва гала концерт якунидаги чиройли мушакбозлик
иштирокчиларга янада кўтаринки кайфият бағишлади.