Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019
йил 3 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик
хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПФ-5843-сонли Фармонида давлат органлари ва ташкилотлари давлат фуқаролик
хизматчиларининг ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ҳар йили қисқа муддатли (30 —
60 соатли) малака ошириш курсларидан ўтиши лозимлиги кўрсатилиб ўтилган.
Мазкур фармон ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан жорий йилнинг 17 майдан 04 июнгача Қорақалпоқ давлат университетида туман (шаҳар) ҳокимликлари бош мутахассислари учун малака ошириш курси ташкил этилмоқда.
Ўқув машғулотлари давомида тингловчилар Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этиш, Aхборот-коммуникация
технологиялари, Таянч ва сохавий мутахассислик бўйича билимларини ривожлантириш,
Давлат фуқаролик хизматчиси ахлоқи ва
маданияти ҳамда Умумий
саводхонлик йўналишлари бўйича тегишли билим ва кўникмаларга эга бўлиши
назарда тутилган.
Малака ошириш курслари якунида тингловчилардан тест синовлари олиниб,
тегишли сертификатлар берилиши режалаштирилган.