Жорий йилнинг 18-май куни Ўзбекистон Республикаси Бош
Прокурорининг биринчи ӯринбосари Валиев Баҳриддин Баҳадирович расмий ташрифи
билан Қорақалпоғистон Республикаси 1-сонли Меҳрибонлик уйида бӯлди. Ташриф давомида Бош Прокурор ӯринбосари Меҳрибонлик уйи шароити билан
яқиндан танишди ва тарбияланувчилар билан яқиндан суҳбат қилди.
Мазкур ташриф Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари
қаторидан тузилган «Тонг ғунчалари» миллий фольклор ва «Қарс» мусиқа
ансамблларининг ажойиб концерт дастури билан давом эттирилди.
Тадбир якунида Бош Прокуратура томонидан тарбияланувчиларга олиб келинган совғалар ӯз эгаларига топширилди.
Вояга етмаганлар ишлари бўйича ҚР идоралараро
комиссияси масъул котиби Қ.Шамшетов