22.12.2024, Якшанба

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилишга оид чора-тадбирларни белгилаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ–6075-сон “Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида “Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши тўғрисида”ги Қонунининг 20 моддасига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ–6075-сон Фармонида 2021 йил 1 июнга қадар маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган                  норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бекор қилиш чораларини кўриш белгиланганлиги инобатга олинсин.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг эскирган            ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорлари иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Қорақалпоғистон  Республикаси  Адлия  вазирлиги,  Нукус шаҳар ва туманлар ҳокимликлари:

10 кун муддатда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат ҳисобига олинган, бироқ Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига (LEX.UZ) жойлаштирилмаган қарорларни хатловдан ўтказсин ҳамда хатлов натижасида аниқланган ўз аҳамиятини йўқотган ва эскирган қарорларини белгиланган тартибда бекор қилиш чоралари кўрилсин.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Матбуот хизмати (А.Ажимуратов) оммавий ахборот воситалари орқали мазкур қарор расмий эълон қилинишини ва Вазирлар Кенгашининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.

5. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан ўз кучига кириши белгилаб қўйилсин.

6. Қорақалпоғистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари            ва бошқа тегишли ташкилотлар, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари                   норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини белгиланган муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

7.  Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари Н.Ерлепесов ва Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири С.Мамбеткадиров зиммаларига юклансин.     

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгашининг Раиси                                        Қ.Сариев

 


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг қабул қилинган эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорлари

РЎЙХАТИ

т/р

НҲҲ қабул қилган орган

НҲҲ номи

 

НҲҲ қабул қилиш санаси
ва унинг рақами

 

1

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

“Республикадаги қоракўлчилик ширкат хўжаликлари балансида бўлган яйловлар ва бошқа объектлардан фойдаланганлик учун тўлов миқдорларини белгилаш ҳақида”

09.06.2016 й №158

2

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида қирғовулларни ҳимоя қилиш ва уларнинг сонини кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида

16.01.2019й  № 14-сон

3

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

“E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасида якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини (0,01 га майдонга) сотишнинг 2019 йил IV чораги учун бошланғич баҳосини тасдиқлаш тўғрисида

20.12.2019й №  395-сон

4

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

"E-IJRO AUKSION" электрон савдо майдончасида якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умурбод эгалик қилиш ҳуқуқини (0.01га майдонга) сотишнинг 2020 йил 1-чораги учун бошланғич бахосини тасдиқлаш тўғрисида

11.02.2020 й № 36

5

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

Қорақалпоғистон Республикаси қирғовуллар бош сонини кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида

03.08.2015й №191

6

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

"Е-IJRO AUKSION" электрон савдо майдончасида якка уй-жой қуриш учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умирбод эгалик қилиш хуқиқини(0.01 гамайдонга) сотишнинг 2020 йил III чорак учун бошлонғич бахосини тастиклаш тўғрисида

10.09.2020 й №248

7

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

"Е-IJRO AUKSION" электрон савдо майдончасида якка уй-жой қуриш учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умирбод эгалик қилиш хуқиқини(0.01 гамайдонга) сотишнинг 2020 йил IY чорак учун бошлонғич бахосини тастиклаш тўғрисида

14.12.2020 й № 332